Икки мамлакатнинг темир ва автомобиль йўлларини бирлаштиришга бағишланган маросим КХДРнинг Пханмун станциясида бўлиб ўтди. Бу ҳақда «Вести» хабар бермоқда.
Тадбирда Сеул ва Пхеньяндан икки юзга яқин одам иштирок этган. Шунингдек, Россия, Хитой ва Мўғулистондан меҳмонлар таклиф этилган.
Маълум қилинишича, мазкур тадбир рамзий ҳисобланса ҳам, маросимни ўтказиш учун Жанубий Корея ҳукумати олти юз мингдан ортиқ доллар сарфлаган. Аслида йўлларни бирлаштириш бўйича бирор-бир амалий ишлар бажарилмаган.
Икки Кореянинг раҳбарлари ушбу лойиҳани амалга ошириш бўйича аввалроқ келишиб олганди. Ушбу лойиҳа Корея яриморолига тинчлик олиб келишга қўйилган яна бир қадам деб баҳоланган.
Изоҳ (0)