«Адлия ахбороти» брифинги ва матбуот анжуманида журналистлардан бири томонидан берилган йўловчининг хавфсизлик камари тақиши учун ҳам ҳайдовчи масъулми ёки йўловчининг ўзи жавобгарми, деган саволига Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси муҳим топшириқлар бўйича инспектори Муродбек Шерлиев аниқлик киритди, деб ёзади ЎзА.
Авваллари йўловчи хавфсизлик камари тақмаган ҳолатда ҳам ҳайдовчиларга чора кўрилган. Натижада бу кўпчиликнинг норозилигига, аризаларига сабаб бўлган. Эндиликда ҳайдовчилар хавфсизлик камари тақиш бўйича фақат ўзига жавоб беради, йўловчини огоҳлантириш шарти билан, албатта.
Изоҳ (0)