Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг «Судьяларни ижтимоий қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора тадбирлар тўғрисида»ги қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг «Ҳуқуқий ахборот» Telegram-каналида хабар қилинди.
Мазкур қарорга биноан, судьялар ва уларга тенглаштирилган шахсларга автотранспорт воситаларини сотиб олиш учун қуйидаги шартларда имтиёзли кредитлар берилади:
- кредит муддати – уч ойлик имтиёзли давр билан 5 йил;
- дастлабки бадал – сотиб олинадиган автотранспорт воситаси қийматининг 25 фоизи;
- кредит бўйича фоиз ставкаси - Марказий банкнинг кредит бериш санасидаги қайта молиялаш ставкасидан ошмаган миқдорда.
Изоҳ (0)