Тошкентда Канададаги Торонто университетида фаолият олиб бораётган ўзбекистонлик мутахассис билан ҳамкорликда илмий марказ очилади. Бу ҳақда 20 декабрь куни Вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги «Эл-юрт умиди» фонди директори вазифасини вақтинча бажарувчи Адҳам Бекмуродов маълум қилди, деб ёзади Turon24.
Илмий марказ тиббиёт иқтисодиёти йўналишида фаолият олиб боради.
Фонд матбуот хизматининг айтишича, ҳозир мазкур илмий марказ лойиҳаси устида иш олиб борилмоқда. Шунингдек, фонд томонидан Торонто университетидаги тиббиёт иқтисодиёти йўналишида докторантурада ўқиши учун 5 та стипендия ажратилади.
Фонд хорижнинг 26 мамлакатидаги 74 та олий таълим ва илмий муассасалари билан ҳамкорлик қилмоқда.
Изоҳ (0)