• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12653.48
    • RUB159.75
    • EUR14871.64
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +39°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Шавкат Мирзиёев янги солиқ тизимини амалиётга татбиқ қилиш бўйича йиғилиш ўтказди

    Шавкат Мирзиёев раислигида 20 декабрь куни янги қабул қилинган солиқ сиёсати концепциясини амалиётга тўлиқ татбиқ қилиш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар бермоқда.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Йиғилишда солиқ маъмуриятчилигида яратилган янги тизимни оқилона йўлга қўйиш учун амалга ошириладиган чора-тадбирлар белгилаб берилди.

    2019 йил 1 январдан бошлаб ходимлар сонидан қатъи назар товар айланмаси 1 миллиард сўмдан юқори бўлган субъектлар умумбелгиланган солиқ тўловига ўтади.

    Шу ўринда, нима учун умумбелгиланган солиқ тўловчилари сонини кўпайтиришга қарор қилинди, деган табиий савол туғилади.

    Чунки ягона солиқ тўловчи билан умумбелгиланган солиқ тўловчилар ўртасида солиқ юкидаги фарқ ҳаддан ташқари юқори бўлиб, бу кичик бизнеснинг йириклашувини рағбатлантирмайди. Дунёга машҳур «Adidas», «Найк», «Индезит», «Knauf» каби брендлар ўз вақтида кичик оилавий корхона бўлган ва ушбу рағбат туфайли йирик компанияларга айланган.

    Шулар ҳақда фикр юритар экан, Президент «Ўзбекистонда қачон шундай йирик брендларга эга бўламиз?», дея савол қўйди.

    Умумбелгиланган солиқларни ҳисоблаш бўйича ҳудудий солиқ органлари ходимларининг малакаси ва амалий кўникмаларини ошириш, тадбиркорлик субъектлари бухгалтерларини бунга тайёрлаш кераклиги таъкидланди.

    Солиқ органлари ходимларини бириктириб, умумбелгиланган солиқ тўловига ўтаётган корхоналарда тушунтириш олиб бориш, уларга амалий ёрдам кўрсатиш бўйича топшириқ берилди. Йирик акциядорлик жамиятлари ва хўжалик бирлашмалари Давлат солиқ қўмитаси мутахассислари билан биргаликда ўз тасарруфидаги корхоналарнинг масъул ходимлари учун семинар-тренинглар ўтказиши зарурлиги қайд этилди.– Умумбелгиланган солиқ ҳисобланиши ва юритилишида энг мураккаб тўлов тури бу қўшилган қиймат солиғидир, – деди Шавкат Мирзиёев. – Бу борада енгиллик яратиш учун уни икки йил мобайнида босқичма-босқич жорий этишни режалаштирганмиз.

    Жумладан, товар айланмаси 1 миллиард сўмдан 3 миллиард сўмгача бўлган корхоналар қўшилган қиймат солиғини ихтиёрий равишда соддалаштирилган тартибда тўлайди.

    Яъни, корхоналар сотиб олинган товарлар бўйича алоҳида ҳисоб-фактура юритмайди ва солиқни товар айланмасидан келиб чиқиб, соҳалар кесимида табақалашган ҳолда тўлайди.

    Йиғилишда бу ишларни тўғри ташкил этиш учун замонавий ахборот технологияларини жорий этиш, юридик шахсларни зарур компьютер дастурлари билан таъминлаш, ҳисобчиларни тайёрлаш бўйича кўрсатмалар берилди.

    Солиқ тўловчилар юзага келадиган барча тушунмовчиликларга жавоб топиши учун «Савол ва жавоб» интернет саҳифасини ҳамда кечаю кундуз ишлайдиган «Колл сентр»лар фаолиятини йўлга қўйиш зарурлиги таъкидланди.

    Давлат раҳбари қўшилган қиймат солиғини кичик бизнесга ҳам жорий этиш натижасида нарх-наво ошиб кетишининг олдини олиш масаласига алоҳида эътибор қаратди.

    Мутасаддиларга тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришгача бўлган ҳар бир жараёнда яратилаётган қўшилган қийматга солиқларни жорий этиш орқали нархни тўғри шакллантириш, унинг асоссиз равишда ошиб кетмаслигини таъминлаш бўйича топшириқлар берди.

    Янги солиқ тизимида норасмий фаолиятни легализация қилиш бўйича бир қатор янгиликлар киритилди. Жумладан, фойда солиғи 14 фоиздан 12 фоизга туширилиб, тадбиркор фақат даромад олсагина тўланиши белгиланди. Норасмий бандликни камайтириш мақсадида иш ҳақидан 30 фоизгача олинадиган даромад солиғи ўрнига ягона 12 фоизлик солиқ тури киритилди ва 8 фоизлик суғурта бадали умуман бекор қилинди. Бизнес ҳамжамияти учун оғир юк бўлиб келаётган ягона ижтимоий тўлов ставкаси 25 фоиздан 12 фоизга туширилди. Шунингдек, якка тартибдаги тадбиркорлар учун қатъий белгиланган солиқ ставкалари ҳам 30 фоизга пасайтирилди. Бу имкониятлар тадбиркорларнинг ҳалол ишлаши, кўпроқ иш ўринлари яратишига хизмат қилади.

    Йиғилишда солиқ йиғувчанлигини ошириш масалалари муҳокама қилинди. Солиқ ходимлари иши қониқарли эмаслиги, жойларда солиқ қарзи сақланиб қолаётгани таъкидланди.

    Тегишли ташкилотларга солиқ тушумини тўла таъминлаш бўйича топшириқлар берилди.

    Йиғилишда қайд этилганидек, солиқ маъмурчилигини юритишда мавжуд бюрократик тўсиқлар экспортёрлар фаолиятига салбий таъсир кўрсатмоқда. Жумладан, маҳсулотини экспорт қилаётган ишлаб чиқарувчи корхоналар ўзларининг қўшилган қиймат солиғи суммаси қоплаб берилиши учун бир неча ойлаб овора бўлиб, туман, вилоят ва республика солиқ идораларига мурожаат қилишга мажбур бўлмоқда.

    Шу боис Президент қўшилган қиймат солиғини ўн кун муддатда қоплаб беришни назарда тутувчи соддалаштирилган тартибни жорий қилиш зарурлигини таъкидлади.

    – Янги солиқ кодекси солиққа тортиш бўйича барча тартиб, механизм ва услубларни тўлиқ қамраб олиши, ҳамма учун тушунарли бўлиши керак. Бу ишлар адолатли ва рағбатлантирувчи солиқ тизимини яратиш бўйича қўйган биринчи қадамларимиздир, – деди давлат раҳбари.

    Йиғилишда муҳокама қилинган масалалар бўйича мутасадди раҳбарларнинг ахборотлари эшитилди.

    20.12.2018, 21:07   Изоҳ (0)   39236
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкент вилоятида Ўзбекистондаги илк мультибренд автосалон очилди

    20.12.2018, 20:59

    Тошкент шаҳар ҳокимлиги 19 ёшли тадбиркорни тақдирлади

    20.12.2018, 20:35

    Гулистон шаҳридаги бозорда 8 та дўкон ёниб кетди

    20.12.2018, 20:31

    Россиялик телебошловчи Александр Васильев Ўзбекистонга саёҳати ҳақида: Тошкентдаги бозорда мени деярли тилка-пора қилишди

    20.12.2018, 20:23

    Вилоятларда ўтказилаётган «Ватанпарварлик ойлиги» тадбирларидан фоторепортаж

    20.12.2018, 20:10

    Тошкентда Ўзбекистондаги энг баланд «Чархпалак» аттракциони 22 декабрь куни очилади

    20.12.2018, 19:24
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    “Ўзбекинвест” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди


    Вақт синовидан ўтган тармоқ: 33 йиллик фаолият, 12 миллион фойдаланувчи танлови ва мобил алоқанинг янги архитектураси


    Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби магистратура дастурларига қабул жараёнлари давом этаётганини маълум қилади


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    Ўзбекистонда тиббий суғурта нима учун зарур: шифокор қараши ва Нео Insurance тажрибаси


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    ОКМКда янги сулфат кислота цехи қурилмоқда


    Yandex Music’да жазирама кайфият учун махсус “Чилла” бўлими пайдо бўлди


    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 




    Visa Kapitalbank билан Хитойга: WeChat Pay ва Alipay орқали нақд пулсиз тўловлар – эркин, осон ва хавфсиз


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25

    “Россия аллақачон катта оғалик мақомини йўқотиб бўлди”. Украина уруши постсовет ҳудудида нималарни ўзгартирди?

    24 июл, 15:15

    Нилдан Фрот дарёсигача: махфийликдан тобора реалликка айланиб бораётган “Катта Исроил” концепцияси

    22 июл, 12:22

    КГБ сохталаштирган жиноят – СССР парчаланиши арафасида ўлим жазоси берилган қария ким эди?

    21 июл, 21:06
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Таиланд Камбоджа билан чегарадаги баҳсли чўққини назоратга олди 

    Дунё | 26 июл, 13:05

    Бутунжаҳон ҳожатхоналар ташкилоти Ўзбекистон билан ҳамкорликка тайёр эканлигини билдирди

    Ўзбекистон | 26 июл, 12:40

    “Манчестер Юнайтед” “Реал” дарвозабонига қизиқиш билдирмоқда

    Спорт | 26 июл, 12:30

    Айдан Шенердан Ҳанде Эрчелгача: жаҳонга машҳур турк актрисалари 

    Кино | 26 июл, 12:20

    Трамп ёнғиндан жабрланганларга ажратилган 100 млн доллар йўқолгани ҳақида маълум қилди

    Дунё | 26 июл, 11:50

    “Тошкент шаҳар электр тармоқлари”нинг 28 нафар мансабдори интизомий жавобгарликка тортилди 

    Ўзбекистон | 26 июл, 11:37

    “Барселона” ёзги трансфер ойнасида бошқа футболчи харид қилмайди

    Спорт | 26 июл, 11:36

    K-pop юлдузи бўлиш нархи қанча? Кореялик машҳурларнинг гўзаллик учун қилинган жарроҳлик амалиётлари

    Шоу-бизнес | 26 июл, 11:29
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.