• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12704.02
    • RUB162.43
    • EUR14871.33
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +39°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    БМТ шафелигида Оролбўйи минтақаси учун траст фонди ташкил этилди

    БМТнинг Нью-Йорк шаҳридаги қароргоҳида Оролбўйи минтақаси учун Инсон хавфсизлиги бўйича кўп томонлама шериклик асосида траст фонди фаолияти бошланишига бағишланган тадбир бўлиб ўтди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

    Фото: УН

    Фото: УН

    Тадбир Ўзбекистон, Норвегия ва Япония ҳукуматлари томонидан БМТнинг инсон хавфсизлиги бўйича бўлими ва қатор ташкилотлар билан ҳамкорликда ташкил этилди. Унда БМТ махсус тузилмалари, Халқаро валюта жамғармаси, Жаҳон банки, Осиё тараққиёт банки, АҚШнинг етакчи компания ва банк-молия институтлари, халқаро нодавлат экология бирлашмалари, илмий доираларидан 300 нафарга яқин иштирокчи қатнашди.

    Мамлакат делегацияси вакиллари юқори даражали тадбир аввалида БМТ Бош котиби Антониу Гутерришга Президент Шавкат Мирзиёевнинг саломи ва Траст фонди фаолиятини ташкил этишдаги кўмаги учун миннатдорлигини етказди.

    Антониу Гутерриш давлат раҳбарига ўзининг эзгу ниятлари ва 2017 йил сентябрь ойида Нью-Йорк шаҳрида ўтган олий даражадаги учрашув чоғида эришилган келишувларни амалга ошириш бўйича ҳамкорлик қилишга тайёр эканини етказишни сўради.

    Тадбирнинг очилишида Антониу Гутерриш сўзга чиқди ва Траст фондининг ташкил қилинишини «Жабрланган минтақа тарихида янги саҳифа«, деб баҳолади. Бош котиб 2017 йилнинг июнь ойида Оролбўйи ҳудудларига сафар қилган ва жаҳондаги йирик ички сув ҳавзаларидан бири Оролнинг қуриб бориши туфайли минтақада издан чиқаётган ижтимоий-иқтисодий вазиятни ўз кўзи билан кўрган, инсонлар турмуш тарзи ва келажакка ишончи сўниб бораётганига гувоҳ бўлган эди. Олий мартабали меҳмон бундай вазиятга «жаҳон миқёсидаги талафот« сифатида қараган эди.

    Оролбўйи минтақаси муаммосига жаҳон ҳамжамиятининг эътиборини қаратиш ва минтақа ривожи учун техник-молиявий ресурсларни сафарбар қилиш Траст фондининг асосий мақсад-вазифаларидан саналади. Шу маънода Антониу Гутерриш донор ҳамжамиятлар саъй-ҳаракатини бирлаштириш имконини берадиган ушбу тузилма маҳаллий аҳолининг йўқолаётган умидларини қайтариш, улар учун муносиб турмуш шароити яратиш имконини беришини таъкидлади.

    Анжуманда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Муса Ерниязов ҳам иштирок этди ва Оролбўйи минтақасидаги экологик вазиятни яхшилаш, инсон ҳаётига ҳалокатли таъсирларни юмшатиш бўйича давлат томонидан амалга оширилаётган комплекс чора-тадбирлар ҳақида маълумот берди. Ўзбекистон Президенти ташаббуси билан Оролбўйи халқаро инновация маркази ташкил этилгани ҳамда унинг асосий мақсад ва вазифалари ҳақида маъруза қилди.

    Тадбирда траст фондини ташкил этиш ташаббусини 2015 йилда Ўзбекистон томони илгари сургани қайд этилди.

    Анжуманда Япония, Норвегия, Нигерия, Қозоғистон, Жазоир, шунингдек, қатор нодавлат ташкилотлар вакиллари ушбу фонд фаолиятини қўллаб-қувватлашга тайёр эканини билдирди. Форум доирасида Ўзбекистон ҳукуматининг фонд жамғармасига ҳар йили 2 миллион АҚШ доллари ажратиши таъкидланди. Норвегия делегацияси аъзолари ҳам сўзга чиқиб, мамлакат ҳукуматининг фонд жамғармасига 1,2 миллион АҚШ доллари миқдорида маблағ ажратиш бўйича қарори ҳақида маълумот берди.

    29.11.2018, 08:32   Изоҳ (0)   8737
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Нурсултон Назарбоев: Хатарли режимда ишлаяпмиз

    28.11.2018, 23:27

    Австралия тимсоҳлари денгизни сузиб ўтиб ўнлаб сайёҳларга ҳамла қилди

    28.11.2018, 23:16

    Италия ички ишлар вазири экскаваторда мафия вилласини бузиб ташлади

    28.11.2018, 23:05

    АҚШ Яманга озиқ-овқат ёрдами учун 131 миллион доллар ажратди

    28.11.2018, 22:56

    Кобулда кучли портлаш юз берди

    28.11.2018, 22:42

    Москвалик эркак пневматик қурол билан автобусни ўққа тутди

    28.11.2018, 18:58
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби магистратура дастурларига қабул жараёнлари давом этаётганини маълум қилади


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя



    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    Visa Kapitalbank билан Хитойга: WeChat Pay ва Alipay орқали нақд пулсиз тўловлар – эркин, осон ва хавфсиз


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 



    Yandex Music’да жазирама кайфият учун махсус “Чилла” бўлими пайдо бўлди


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    “Ўзбекинвест” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 

     

    Тавсия этамиз

    Нилдан Фрот дарёсигача: махфийликдан тобора реалликка айланиб бораётган “Катта Исроил” концепцияси

    22 июл, 12:22

    КГБ сохталаштирган жиноят – СССР парчаланиши арафасида ўлим жазоси берилган қария ким эди?

    21 июл, 21:06

    Титанлар тўқнашуви: ғарб бургути кучлими ёхуд шарқ аждари?

    21 июл, 19:50

    Фавворада чўмилаётган, музқаймоққа навбатда турган одамлар, майсада ухлаётган ит-мушуклар — Тошкентда чилла

    21 июл, 14:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Сенат чиқинди хизматидан қарзи борлар электрга тўлов қилолмаслиги бўйича муаммолар борлигини кўрсатди

    Ўзбекистон | 23 июл, 09:59

    Рэшфорд “Барселона”да асосий таркиб учун қайси футболчи билан рақобатлашиши маълум бўлди

    Спорт | 23 июл, 09:55

    Россия эстрадасининг энг бадавлат санъаткорлари: улар қанча пул ишлаб топади?

    Лайфстайл | 23 июл, 09:50

    Трамп Япония, Филиппин ва Индонезия билан савдо битимларини тузди

    Дунё | 23 июл, 09:20

    Андижонда аёлни “самосуд” қилган дўкон эгасига жиноят иши қўзғатилди 

    Ўзбекистон | 23 июл, 09:14

    “Реал” ҳужумчисига кутилмаган харидор чиқди

    Спорт | 23 июл, 09:09
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.