АҚШ, Европа, Хитой ҳамда Жанубий Кореянинг асосий фонд индекслари сўнгги чўққи кўрсаткичлар билан таққослаганда камида 10 фоизга тушди, дея хабар беради Spot.
Йил бошидан ноябрь ойи ўртасига қадар 70 туркумдаги активларнинг 90 фоизи салбий даромадлиликни қайд этди.Аввалги йил якунларига кўра рекорд 1920 йилда қайд этилган — унда 37 мавжуд туркумдаги активлардан 84 фоизи тушган.Ўтган йили бор-йўғи бир фоиз активлар туркуми зарарли деб топилди.Нефть бозорида айиқ тренди бошланган, ривожланаётган мамлакатлар валюталари долларга нисбатан кучини йўқотди (масалан, сўм ҳар ҳафтада янги антирекорд ўрнатмоқда), биткойн курси 2017 йилнинг октябрь ойидан илк бор 5000 АҚШ долларидан пастга тушди.Энг бехатар активлар — АҚШ ғазнасининг облигациялари ва олтин — улар кузда ўсишни бошлади, бироқ нарх борасида йил бошидан буён Америка иқтисодиёти шароити ҳамда АҚШ Федерал заҳира тизими фоиз ставкалари фонида пасайди.
Изоҳ (0)