Британиялик машҳур актёр Бенедикт Камбербэтч бефойда совғаларга уларни тақдим қилаётган дўстларни ранжитмасдан қандай реакция билдириш ҳақида ҳикоя қилди, деб ёзмоқда «Корреспондент.net».
Актёрнинг таъкидлашича, совға қидириш учун дўстлар вақт ва пул сарфлайди. Кўпинча совғага юракни ёки қандайдир фикрни жойлайди. Агар одам сўнгги дақиқада совға ҳақида эслаб қолса, бу ҳам фикр.
Актёр қандай қилиб ёмон ёки бефойда совғага реакция билдиришни кўрсатган. Видео муаллифлари актёрга ичида китоблар, шамлар, футболка, пайпоқлар ва бошқа майда нарсалар бўлган қутиларни тайёрлаган.
Камбербэтчнинг қайд этишича, ёмон совға уни олувчига зарар етказмайди, салбий муносабат эса совғани берувчи билан муносабатга путур етказиши мумкин.
Изоҳ (0)