Андижон вилояти фермерлари «давлат хирмонига ва ички бозорга мўл ғалла ҳосили етказиб беришга» қасамёд қилди. Бу ҳақда «Xabar.uz» хабар бермоқда.
Аввалроқ Сирдарё вилоятида фермерлар, Самарқанд ва Сирдарё вилоятларида эса шифокорлар қасамёд қабул қилгани ҳақида хабар берилган эди.
Ушбу ташаббус жамоатчилик вакиллари томонидан илиқ кутиб олинмади. Хусусан, сенатор Мақсуда Ворисова фермерларга қасам ичтириб, қишлоқ хўжалигидаги мавжуд аҳволни ижобий томонга ўзгартириш мумкинлигини шубҳа остига олди.
Изоҳ (0)