Ўзбекистон халқ шоири Иқбол Мирзонинг «Бону» номли романи нашр этилди. Бу ҳақда Turon 24 хабар бермоқда.
Адабиётшунос Иброҳим Ғофуровнинг айтишича, роман кўп фожиали дамлар, фожиали шўришлар, айрилиқлар, хиёнатлар, шармандаликлар, разолатларни ўз бошидан кечирган Бону исмли гўзал қиз – муаллиманинг тилидан мактублар, кундаликлар, хотиралар тарзи-усулида битилган».
Ушбу асар Иқбол Мирзонинг илк романи, бундан олдин «Зарб» номли қиссаси чоп этилганди.
Шу пайтгача муаллифнинг «Юракнинг шакли», «Кўнгил», «Сени соғинаман», «Сени бугун кўрмасам бўлмас» ва бошқа шеърий китоблари чоп этилган.
Изоҳ (0)