Тожикистонда Роғун гидроэлектростанциясининг биринчи агрегати ишга туширилмоқда. Бу ҳақда 16 ноябрь, жума куни Euronews хабар берди, деб ёзади «Корреспондент.net».
ГЭС тўлиқ ишга туширилгандан кейин Марказий Осиёдаги энг йирик ва дунёдаги энг баланд ГЭСга айланади — унинг тўғони баландлиги 335 метрни ташкил этади. ГЭСнинг лойиҳа қуввати — 3,6 минг мегаватт.
Мамлакатдаги энг йирик кўламли лойиҳа энг узоқ қурилган лойиҳа ҳам ҳисобланади. ГЭС учун тайёргарлик ишлари 1976 йилда бошланган. Тўғон 1982 йилдан 1991 йилгача қурилган. Унинг қурилиши Совет Иттифоқи парчалангандан сўнг тўхтатиб қўйилган. 2007 йилда Тожикистон ҳукумати станция қурилишини давом эттиришини маълум қилган.
2008 йилдан буён Роғун ГЭС қурилиши лойиҳасини амалга ошириш учун 1,5 миллиард доллардан ортиқ маблағ сарфланган.
Изоҳ (0)