Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси «Термиз» ташқи иқтисодий фаолият божхона постига якка тартибдаги тадбиркор Б.А. томонидан Афғонистонга юк автомашинасида вазни 24,9 тонна бўлган 996 дона қопларга жойлаштирилган «Қизил ловия» товарини экспорт божхона режимига расмийлаштириш учун электрон божхона юк декларацияси тақдим этилган, деб хабар берди Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси матбуот хизмати.
Божхона кўриги ўтказилганда 676 дона қопларда «Қизил ловия» товари борлиги, қопларнинг тагига божхона назоратидан яширилган ва юк кузатув ҳужжатларида кўрсатилмаган 320 дона қопларда қиймати 8,8 минг АҚШ долларига тенг бўлган 8 тонна «Нўхат» товари борлиги аниқланиб, тегишли процессуал ҳужжатлар расмийлаштирилган.
Шу каби божхона қоидалари бузулиши ҳолати ҳам мазкур божхона постида аниқланиб, божхона назоратидан яширилган қиймати 9,9 минг АҚШ долларига тенг бўлган 9 тонна «Нўхат» товари борлиги аниқланиб, бу ҳолат юзасидан ҳам тегишли процессуал ҳужжатлар расмийлаштирилган.
Изоҳ (0)