Telegram’даги «Водители Нукуса» гуруҳи аъзолари хайрли ишга қўл урди, деб хабар беради «Дарё» мобил мухбири.
Қайд этилишича, Нукус шаҳрида ёлғиз яшовчи кекса аёлнинг газ таъминотидан қарзи бўлган. У нафақасидан 600 минг сўм қарзни тўлаган. Шунда ҳам газ ёнмаган. МИБ томонидан тармоқдан узиб кетилган газ трубасини қайта улаш учун энг кам ойлик иш ҳақининг икки баравари миқдорида (405 500 сўм) тўлов қилиш талаб қилинган.
Нукуслик ҳайдовчилар аёлнинг ёлғиз яшаши ва кам таъминланганлигини ҳисобга олиб, унга ёрдам беришга қарор қилган. Улар пул йиғиб тўлаганидан сўнг, нафақахўр аёлнинг уйида газ ёнди.
Изоҳ (0)