«Менинг фикрим» жамоавий мурожаатлар порталига «Тошиссиққуввати» ДУКга аталган, иссиқ сув ҳисоблагичларини термодатчиклар билан жиҳозлаш таклифи жойланди, деб ёзади Repost.
Муаллифнинг сўзларига кўра, бу сув ҳажми ва ҳароратини ўлчаб, маълумотларни қайд этиш имконини беради. Бунинг сабаби шундаки, етказиб берувчи истеъмолчини +50 даражадан паст бўлмаган иссиқ сув билан таъминлаш мажбуриятини олган.
Таклифга кўра, агар ҳарорат меъёрга тўғри келмаса, тўлов совуқ сув тўлови сифатида олинади. Ўзбекистон ҳудудида термодатчик ўрнатилган иссиқ сув ҳисоблагичларини сертификатлаштириш ва ўрнатишга рухсат бериш ҳақидаги таклиф Олий Мажлисга кўриб чиқиш учун киритилиши учун 10 000 та овоз талаб этилади. Ҳозирча 376 та овоз тўпланган.
Изоҳ (0)