Украинанинг Кривой Рог шаҳридаги автомобиль пойгалари вақтида машина томошабинлар устига босиб борди. Ҳодиса оқибатида тўрт киши жабрланди, уларнинг икки нафари болалар экани айтилмоқда.
Жабрланувчилардан бири касалхонага ётишдан бош тортган. Уч киши Кривой Рог касалхоналарига ётқизилган. Бир аёлнинг тос суяги синган, 5 ёшли боланинг кўкрак қафаси шикастланган. 10 ёшли қизнинг аҳволи ҳамманикидан ҳам оғир — у оғир бош-мия жароҳати билан жонлантириш бўлимида ётибди.
Бахтсиз ҳодисадан сўнг пойгалар тўхтатилган, ҳодиса жойида полиция иш олиб бормоқда. Дастлабки маълумотларга кўра, ҳодиса юз берган вақтда ҳайдовчи маст бўлмаган. Шунга қарамай, ҳайдовчи нима учун машинани бошқара олмай қолганини тушунтириб беролганича йўқ. Машина тормози ишламай қолгани ҳақидаги тахмин текширилмоқда.
Изоҳ (0)