Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтида «Ўзбеккино» миллий агентлиги томонидан суратга олинган «Исломхўжа» бадиий-публицистик фильми тақдимоти бўлиб ўтди, деб ёзади ЎзА.
Тадбирда санъатшунослар, профессор-ўқитувчилар, талабалар иштирок этди.
Кинорежиссёр Жаҳонгир Аҳмедов томонидан суратга олинган фильмда XIX аср охири — ХХ аср бошларида Хива хонлигида катта ислоҳотлар ўтказган маърифатпарвар вазир, ислоҳотчи Исломхўжа Иброҳимхўжа ўғлининг бунёдкорлик ишлари ва унинг фожиавий ўлими ҳақида ҳикоя қилинади.
Тадбирда тақдим этилган фильм юзасидан бўлажак кино мутахассисларининг фикри тингланди.
Изоҳ (0)