Ҳиндистоннинг Панжоб штати Амритсар шаҳри яқинида поезд одамлар тўдаси устига юриб кетди. Бу ҳақда Economic Times газетаси хабар бермоқда, деб ёзади «РИА Новости».
Нашрга кўра, камида 50 киши ҳалок бўлганлиги тахмин қилинмоқда, кўпчилик жароҳат олган.
Фавқулодда вазият маҳаллий аҳоли темир йўллари яқинида энг оммабоп байрамлардан бири — Дашахра шарафига қўриқчини ёқаётганлиги сабабли юзага келган. Байрам ҳар куз фаслида нишонланади. Одамлардан кўпчилиги рельсларнинг устида турган.
Жабрланганлар шифохоналарга етказилган. Шифокорлар ҳалок бўлганлар сони ошиши мумкинлигидан ташвишланмоқда.
Изоҳ (0)