Индонезиянинг Марказий Сулавеси провинциясида юздан ортиқ маҳбус гўёки қамоқхона бошлиғи уларга зилзилада жабрланган қариндошларини қидиришга рухсат бермагандан сўнг қамоқхонадан қочиб кетди. Бу ҳақда Jakarta Post газетаси хабар бермоқда, деб ёзади «РИА Новости».
Нашрга кўра, қамоқхона раҳбари таббий офатдан сўнг вайрон бўлган ҳудудларда яшовчи қариндошларини қидиришга рухсат беришдан бош тортгандан сўнг 342 нафар маҳбус қамоқхонага ўт қўйган.
Ўз навбатида, қамоқхона бошлиғининг сўзларига қараганда, камида 100 киши қамоқхонадан қочиб кетган. Марказий Сулавеси полициясининг 100 нафар ходими ҳодисани тартибга солиш учун йўналтирилган.
Қамоқхона ҳудудида юзага келган ёнғин муассасанинг катта қисмини вайрон қилганлиги ва бу у ерда қолган маҳбусларни ушлаб туриш имконини бермаётганлиги хабар қилинмоқда. Ҳодиса жойида ўт ўчирувчилар жамоаси ишламоқда.
Изоҳ (0)