Россия президенти Владимир Путин 18—19 октябрь кунлари расмий ташриф билан Ўзбекистонга келади. Бу ҳақда Ташқи савдо вазирлиги матбуот хизмати хабар берди, деб ёзади «Газета.uz».
Ташриф доирасида биринчи ҳудудлараро Россия—Ўзбекистон форуми бўлиб ўтади.
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Россия Ўзбекистоннинг йирик савдо ҳамкори ҳисобланади. Биринчи ярим йиллик якунлари бўйича, унинг мамлакат ташқи савдо айланмасидаги улуши 16 фоизга тўғри келди.
Икки давлат ўртасидаги савдо айланмаси, Ўзбекистон Марказий банки маълумотларига кўра, 2,5 миллиард долларни (экспорт — 811 миллион, импорт — 1,7 миллиард доллар) ташкил этди.
Изоҳ (0)