• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12509.83
    • RUB156.55
    • EUR14520.16
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    Ғофур Раҳимов AIBA аъзоларини сайлов олдидан ОАВдаги гап-сўзларга эътибор қаратмасликка чақирди

    Халқаро бокс ассоциацияси (AIBA) президенти вазифасини бажарувчи Ғофур Раҳимов оммавий ахборот воситаларида эълон қилинган, унинг номзоди ташкилот раҳбарлигига сайланса бокс спорт турининг Олимпиада ўйинлари дастуридан чиқариб ташланиши мумкинлиги ҳақидаги хабарларга ўз муносабатини билдирди, деб ёзади «Kun.uz».

    Фото: «Kun.uz»

    Фото: «Kun.uz»

    AIBA аъзоларига мурожаат қилар экан, Ғофур Раҳимов уларни бундай гап-сўзларга ишонмасликка чақирган. Баёнот AIBAнинг расмий сайтида эълон қилинган.

    16 сентябрь, якшанба куни Inside the games портали Халқаро олимпия қўмитаси (ХОҚ)нинг этика ва талабларга мувофиқлик масалалари бўйича директори Пакерет Жирара Запелли Ғофур Раҳимов номига хат жўнатгани, унда у Ғ.Раҳимовни AIBA президенти лавозимига ўз номзодини илгари суришдан қайтаргани, бу 2020 йилда Токиода ўтадиган ёзги Олимпиада дастурида бокснинг сақланиб қолиши борасида ХОҚ қарорига таъсир ўтказиши мумкинлиги ёзилгани ҳақида хабар эълон қилди.

    «Мени AIBA етакчиси сифатида сайлашгач, спортимиз аввалги раҳбарият томонидан ҳосил қилинган қийинчиликларни енгиб ўтиши учун мен бокс ҳамда барчамизнинг равнақимиз учун кўп тер тўкмоқдаман. Менинг кунларим ҳам, тунларим ҳам барчамиз фахрланадиган, шаффоф ва демократик бўладиган, Олимпия ҳаракати ва тоза спорт қадриятларига жавоб берадиган AIBA’ни яратишга бағишланмоқда. Яқин кунларда ташкилот Директорлар кенгашининг барча лавозимларига сайловлар бўлиб ўтади, ҳозирнинг ўзидаёқ маъмурият ушбу жараён учун аниқ тавсиялар таклиф этиш бўйича яхши ишларни амалга оширди. Бу бизнинг спортимиз учун жуда муҳим, чунки биз тарихимизда илк марта самарали бошқарув принциплари ва шаффофлик учун жавоб беришнигина эмас, уларга риоя қилинишни ҳам таъминламоқдамиз», — деб баёнот берган Раҳимов.

    «Олдимизда турган сайловларда AIBA қоидалари ниҳоятда тушунарли: сайлов комиссияси талабларига жавоб берадиган расмий номзодлар рўйхати конгрессга бир ой қолганда — 3 октябрь куни эълон қилиниши керак (AIBA президенти сайлови 3 ноябрь куни ташкилотнинг Москвада ташкиллаштириладиган конгрессида бўлиб ўтади). Мен AIBA’дагиларнинг барчасидан, ташкилот билан боғлиқ барчадан бизнинг қоидаларимизни ҳурмат қилишлари, раҳбарлик лавозимларига номзодларнинг илгари сурилишини шарҳлашдан аввал айтиб ўтилган санани кутишларини сўраб қоламан. Келинглар, бизнинг демократик жараёнимизга турли миш-мишлар халақит бериши ва таъсир ўтказишига йўл қўймайлик», — деган AIBA президенти в.б.

    «Аминманки, AIBA’га аъзо ассоциациялар электрон хатлар ва турли спортга оид сайтларда тарқатилаётган миш-мишлар таъсирига тушиб қолишмайди. Барчамиз ўз танловимизни бутун дунёда бокс келажаги учун нималар яхши бўлиши учун биз ва фақат биз қайғуришимизни ёдда тутишимиз муҳимлигидан келиб чиқиб қабул қиламиз. Ҳеч ким AIBA аъзоларига ким учун овоз бериш ёки кимга овоз бермасликни кўрсата олмаслиги керак, шу сабабли мен сизларнинг кўпчиликларингиздан олганим — қўллаб-қувватлаш сўзлари битилган хатларни жуда юксак қадрлайман. 20 йилдан ортиқ вақт ичида AIBA менинг ҳаётим бўлди, мен спорт туримизни ҳеч қачон хавф остига қўя олмайман ва қўймайман, мен доим боксни биринчи ўринга қўйиб келганман ва келгусида ҳам шундай қиламан», — дея ўз сўзларини якунлаган Ғофур Раҳимов.

    ХОҚ бокснинг 2020 йилги Олимпия ўйинлари дастурида сақланиб қолиш-қолмаслик масаласини ташкилотнинг ноябрда бўлиб ўтадиган ижроия қўмитаси йиғилишида муҳокама этади.

    Айни пайтда ХОҚ AIBA’га нисбатан февраль ойида бошланган суриштирув ишларини давом эттирмоқда, мазкур қарорга Жанубий Кореянинг Пёнгчанг шаҳрида бўлиб ўтган ХОҚ ижроқўми йиғилиши якунларига кўра келинган.

    ХОҚни AIBA’нинг бошқарув, молия ва антидопинг масалалари бўйича ҳисоботи қониқтирмаган. Сўнгра AIBA’нинг собиқ раҳбари Чинг Куо Ву истеъфога чиқарилган, унинг вазифасини Раҳимов бажаришга киришган.

    18.09.2018, 19:06   Изоҳ (0)   27359
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Барселона»—ПСВ, «Ливерпуль»—ПСЖ. Бугун ЕЧЛ янги мавсуми бошланади

    18.09.2018, 10:28

    Умид Аҳмаджонов: Чусовитинанинг тажриба ва иродаси олдида бош эгмай иложимиз йўқ

    18.09.2018, 10:03

    Ўзбекистон Кубоги—2019. «Пахтакор»—«Локомотив», «Қўқон-1912»—«Қизилқум». Бугун икки ярим финалчи номи маълум бўлади

    18.09.2018, 09:45

    Равшан Эрматов ва Азиз Асимов бошчилигидаги ҳакамлар ОЧЛ ўйинларини бошқаради

    17.09.2018, 15:50

    Футбол бўйича U23 Осиё чемпионати—2020 саралаш баҳсларига Ўзбекистон мезбонлик қилади

    17.09.2018, 15:31

    Ўзбекистонлик боксчи Ҳусниддин Пўлатов WBA Аsiа камари соҳиби бўлди

    17.09.2018, 15:20
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 

     

    Тавсия этамиз

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    13 август, 09:46
    Audio Icon

    Самога сочилган юлдузлар: “Пахтакор 79” воқеасига 46 йил бўлди

    11 август, 10:09

    Тобутга яширилган оғу: Вьетнам уруши пайтида АҚШга ҳарбий самолётларда героин ташиган жиноятчи ким эди?

    10 август, 21:42

    Денгизларга айланган дарёлар: дунёдаги энг йирик ГЭСлар қаерда барпо этилган?

    9 август, 13:45
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Озарбайжон МДҲ йиғилишида иштирок этишдан бош тортди

    Дунё | 13 август, 10:59

    Солиқ қўмитаси тадбиркорлардан “техник хатолик” сабаб катта миқдорда пул ечиб олган. Қўмита “вазият назоратга олинганини” маълум қилди

    Ўзбекистон | 13 август, 10:58

    Доктор Ҳаус қаерда яшашини билармидингиз: машҳур сериаллардаги кўпчилик эътибор бермаган деталлар 

    Кино | 13 август, 10:31

    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир

    Реклама | 13 август, 10:30

    UFC президенти Дана Уайт Оқ уйда UFC турнири ўтказилишини расман тасдиқлади

    Спорт | 13 август, 10:23

    “Ҳиндистон бизнинг бир томчи сувимизни ҳам тортиб ололмайди” — Покистон Бош вазири

    Дунё | 13 август, 10:05

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    Ўзбекистон | 13 август, 09:46
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.