Бугун, 15 сентябрь санасида Испания Ла Лигасининг 4-тур ўйинлари давом эттирилмоқда.
Жумладан, «Атлетико Мадрид» жамоаси ўз майдонида «Эйбар»ни қабул қилиб, 1:1 ҳисобидаги дуранг натижасини қайд этди. Диего Симеоне шогирдлари иккинчи бўлимга қўшиб берилган дақиқаларда Борха Гарсеснинг голи сабаб мағлубиятданқ қутулиб қолди.
«Барселона» эса «Реал Сосьедад» меҳмони бўлиб, 2:1 ҳисобидаги ғалабага эришди. Каталанияликларнинг голларига Луис Суарес ҳамда Усмон Дембеле муаллифлик қилган бўлса, мезбонлардан Элустондо ўз номини таблога ёздириб қўйди.
Ла Лига
4-тур беллашувлари
14 сентябрь, жума
«Уэска»—«Райо Вальекано» 0:1
Гол: 0:1—29 Имбула.15 сентябрь, шанба
Изоҳ (0)