13 сентябрь куни Қирғизистон пойтахти Бишкекда «Экстремизмга қарши онлайн кураш» мавзуида II халқаро симпозиум ўз ишини бошлади. Тадбирда «Дарё» вакили иштирок этмоқда.
Тадбир ташкилотчилари — Европа Иттифоқи ҳамда журналистикани қўллаб-қувватловчи Интернеwс нодавлат нотижорат ташкилотидир. Тадбирда Марказий Осиё давлатлари вакиллари — давлат идоралари ходимлари, журналистлар, шунингдек, европалик экспертлар қатнашмоқда. Иштирокчилар ичида Ўзбекистон делегацияси вакиллари ҳам бор.
Симпозиум бошланишида Қирғизистон Хавфсизлик кенгаши котиби Дамир Сағинбаев, Қирғизистон Президенти аппарати вакили Мира Қарибаева ва бошқалар кириш қилиб бериб, тадбир мавзусига оид маълумотларни келтирди. Айни пайтда экспертларнинг чиқишлари кутилмоқда.
Тадбир доирасида интернет хавфсизлиги бўйича маърузалар, шунингдек, давра суҳбатлари ва мунозаралар назарда тутилган.
Изоҳ (0)