Туркиянинг Истанбул шаҳрида стол тенниси бўйича ўсмирлар ўртасида халқаро мусобақа бўлиб ўтди, деб хабар беради МОҚ матбуот хизмати.
Мусобақада Ўзбекистон, Озарбайжон, Миср, Туркманистон, Қирғизистон ва Кипрдан ташриф буюрган спортчилар иштирок этди.
2005 йилда таваллуд топган теннисчилар ўртасидаги баҳсларда ўзбекистонлик Мақсуд Рустамов финалгача етиб бориб, иккинчи ўринни эгаллади ва кумуш медалга сазовор бўлди. Қизлар ўртасидаги беллашувларда эса Сайёра Абдуҳалилова чорак финалда ўз юришини тўхтади.
Изоҳ (0)