Болгарияда 23 августдан 3 сентябргача World Фолк 2018 халқаро фолклор фестивали бўлиб ўтди. Бу ҳақда Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси матбуот хизмати маълум қилди.
Европа фолклор фестиваллари ассоциацияси ва ЮНЕСКО томонидан ташкилланган тадбирда Ўзбекистоннинг «Мақом» ансамбли фестиваль гран-присини қўлга киритди. Жамоага «Олтин Орфей» мукофоти топширилди.
20 нафар созанда ва хонандадан иборат ансамблга Ўзбекистон халқ артисти Сойибжон Ниёзов бошчилик қилди.
Мазкур танлов олти босқичдан иборат бўлди. Унда дунёнинг 72 мамлакатидан 98 жамоа қатнашди.
Ансамблнинг ташрифи Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожланитириш жамғармаси ҳамда Тошкент вилояти ҳокимлиги томонидан ташкил этилди.
Изоҳ (0)