• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12653.48
    • RUB159.75
    • EUR14871.64
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    Умид Аҳмаджонов Президент Шавкат Мирзиёевга ташаккурнома йўллади

    Бугун, 1 сентябрь санасида Ўзбекистон спорт делегацияси Индонезиянинг Жакарта ҳамда Палембанг шаҳарларида 2 ҳафта давомида бўлиб ўтган XVIII ёзги Осиё ўйинларидаги иштирокини якунлади. Мусобақанинг сўнгги кунида бокс бўйича мусобақаларнинг финал жангида қатнашган 7 нафар боксчидан 5 нафари олтин, 2 нафари эса кумуш медални қўлга киритди. Ўзбекистон делегацияси эса мусобақада 21 та олтин, 24 та кумуш ҳамда 25 бронза — жами 70 та медаль билан умумий рейтингда бешинчи ўринни эгаллади.

    Фото: Маъруфжон Асқаров

    Фото: Маъруфжон Асқаров

    Миллий олимпия қўмитаси президенти Умид Аҳмаджонов шу муносабат билан Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевга ташаккурнома йўллади, деб хабар беради ташкилот матбуот хизмати.

    Ҳурматли Шавкат Миромонович!

    Индонезиянинг Жакарта ва Палембанг шаҳарларида Осиё ўйинлари ниҳоясига етиб бормоқда. Ушбу мусобақа Ўзбекистон спорти учун ҳар томонлама муваффақиятли ўтди. Биз барча жабҳаларда рекордларни янгиладик. Медальлар сони бўйича ҳам, сифати бўйича ҳам ўзбек спорти тарихидаги энг яхши Осиё ўйинлари бўлди. Қолаверса, мусобақа давомида сизнинг фарзандларингиз Осиё ўйинлари рекордларини ҳам янгилашди. Светлана Радзивил баландликка сакраш бўйича уч карра Осиё ўйинлари ғолибига айланиш билан бир қаторда, 2010 йилда ўзи ўрнатган рекордни янгилай олди. Шунингдек, Руслан Нурудинов оғир атлетика бўйича Осиё ўйинларининг янги рекордчисига айланди. Қолаверса, Вадим Меньков байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича тўрт карра Осиё ўйинлари ғолибига айланди. Бу борада Вадим ўзбекистонлик спортчилар ичида ушбу натижага эришган биринчи спортчи бўлди.

    Жакарта ва Палембанг шаҳарларида фарзандларингиз шарафига 21 маротаба Она ватанимиз мадҳияси янграб, байроғимиз сарбаланд кўтарилди. Осиё ўйинлари давомида 21 та олтин, 24 та кумуш ва 25 та бронза медалларини қўлга киритиб, умумий ҳисобда 70та медалга эга чиқдик ва Осиё ўйинлари тарихида ўзбек спорти учун янги саҳифа очдик.

    Муҳтарам Шавкат Миромонович!

    Ушбу ютуқлар замирида сизнинг спортчиларга бўлган ғамхўрлигингиз, яратиб берган шароитингиз, биз спорт аҳлига кўрсатган юксак эътиборингиз ётибди. Биз бундан жуда ҳам миннатдормиз. Жакарта ва Палембангда ватан шаъни учун курашга чиққан ҳар бир фарзандингиз қалбида чуқур ифтихор туйғуларини ҳис қилган ҳолда жангга киришди ва якунда Ўзбекистон Осиё ўйинларидаги энг яхши натижасини қайд этди. Шу орқали ўзбек спортчилари Энг улуғ, энг азиз байрамимиз – Мустақиллигимизнинг 27 йиллик тантаналарига халқимиз ва шахсан сиз учун ажойиб совға тайёрлашди.

    Куни кеча байрам нутқида спортчи ёшларимиз ва уларнинг ота-оналари, устоз ва мураббийлари томонига йўллаган илиқ ва самимий фикрларингиз спортчиларимизни шу қадар руҳлантирдики, улар мусобақанинг сўнгги кунида матонат ва мардлик намунасини намойиш этиб, бир кунда 6та олтин, 5та кумуш ва 2та бронза медалига эга чиқа олишди ва медалларимиз сонини умумий ҳисобда 70тага етказишди. Бу натижа орқали биз ўзбек спорти тарихида янги саҳифа очдик.

    Фурсатдан фойдаланиб, Осиё ўйинларида иштирок этган барча фарзандларингиз, бутун мамлакатимиз спорт оиласи, Олимпия ҳаракати иштирокчилари номидан сизга чуқур миннатдорчилик изҳор этишга ижозат бергайсиз.

    Бизга кўрсатилган юксак эътибор, яратиб берилган шароитлардан беҳад миннатдормиз. Бу ютуқлар энг аввало, сизники, халқимизники, ҳар бир юртдошимизники! Биз буни жуда ҳам қадрлаймиз ва ҳурмат қиламиз. Насиб қилса, Токио—2020 Олимпия ўйинларида ҳам қаддимизни баланд тутишга, миллионлаб юртдошларимизни олтин ва кумуш медаллар билан хурсанд қилишга, жонажон диёримизни бутун дунёга янада машҳурроқ қилишга сўз берамиз. Барчаси учун раҳмат сизга, Шавкат Миромонович!

    Ҳурмат билан, Умид Аҳмаджонов

    01.09.2018, 19:56   Изоҳ (0)   56036
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Рекорд! Исроил Мадримов қозоғистонлик рақибини таслим этиб, Ўзбекистонга 20-олтин медални келтирди

    01.09.2018, 14:34

    19-олтин. Бобoусмон Ботуров Осиё ўйинлари чемпиони! Навбат Исроилга

    01.09.2018, 14:08

    18-олтин. Иқболжон Холдоров ҳам Осиё ўйинлари олтин медали соҳиби!

    01.09.2018, 13:50

    Бокс. Шунқор Абдурасулов ҳам Осиё ўйинлари—2018 финалида ютқазди

    01.09.2018, 13:18

    17-олтин. Миразизбек Мирзаҳалилов Осиё ўйинлари—2018 чемпиони!

    01.09.2018, 12:51

    Рекорд янгиланди! Жасурбек Латипов Осиё ўйинлари олтин медали соҳиби!

    01.09.2018, 12:28
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Visa Kapitalbank билан Хитойга: WeChat Pay ва Alipay орқали нақд пулсиз тўловлар – эркин, осон ва хавфсиз



    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 


    Yandex Music’да жазирама кайфият учун махсус “Чилла” бўлими пайдо бўлди


    Ўзбекистонда тиббий суғурта нима учун зарур: шифокор қараши ва Нео Insurance тажрибаси


    ОКМКда янги сулфат кислота цехи қурилмоқда


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    Вақт синовидан ўтган тармоқ: 33 йиллик фаолият, 12 миллион фойдаланувчи танлови ва мобил алоқанинг янги архитектураси


    “Ўзбекинвест” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди



    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби магистратура дастурларига қабул жараёнлари давом этаётганини маълум қилади

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25

    “Россия аллақачон катта оғалик мақомини йўқотиб бўлди”. Украина уруши постсовет ҳудудида нималарни ўзгартирди?

    24 июл, 15:15

    Нилдан Фрот дарёсигача: махфийликдан тобора реалликка айланиб бораётган “Катта Исроил” концепцияси

    22 июл, 12:22

    КГБ сохталаштирган жиноят – СССР парчаланиши арафасида ўлим жазоси берилган қария ким эди?

    21 июл, 21:06
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Нигерияда гуманитар вазият: 6 ойда қарийб 700 бола очликдан ҳалок бўлди

    Дунё | 26 июл, 23:57

    АҚШда штатларга мигрантларни сақлаш марказлари қуриш учун 608 млн доллар берилади

    Дунё | 26 июл, 23:47

    Қатар Европа Иттифоқига газ таъминотини тўхтатиш билан таҳдид қилди

    Дунё | 26 июл, 23:19

    “Қайтмас бўлиб кетди”. Россиянинг ягона авиаташувчиси сотилиши ёки утилизация қилиниши мумкин

    Дунё | 26 июл, 23:07

    UFC on ABC 9. Абу-Дабидаги мусобақанинг илк жангларининг бирида ўзига хос натижа қайд этилди

    Спорт | 26 июл, 23:06

    “Барселона” тарихидаги энг яхши футболчилар рейтинги тузилди

    Спорт | 26 июл, 22:46

    Фабрика матоларга ишлатилган сувни каналга ташлаган — Андижондаги каналдан нега кўпик оққанига изоҳ берилди

    Ўзбекистон | 26 июл, 22:35

    АҚШ Исроилни ҳимоялаш учун сарфлаган ҳаво мудофаа ракеталарини тиклашга 1 йил ва 2 млрд доллар керак — WSJ

    Дунё | 26 июл, 22:32
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.