Бугун, 31 август санасида Индонезиянинг Жакарта ҳамда Палембанг шаҳарларида XVIII ёзги Осиё ўйинларининг 13-куни бўлиб ўтмоқда.
Бокс бўйича -52 кг вазн тоифасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган Жасурбек Латипов Осиё ўйинларидаги ярим финал жангида иштирок этди. Унга бу босқичда қирғизистонлик Азат Усеналиев рақиблик қилди. Жасурбек рақиби устидан 4:1 ҳисобида ғалаба қозониб, финал йўлланмасига эга чиқди.
Шунингдек, бугун яна 6 нафар ўзбекистонлик боксчи финал йўлланмаси учун рингга чиқади.
- -60кг: Шунқор Абдурасулов—Ружакран Жунтронг. Вақти: 12:30
- -69кг: Бобоусмон Батуров—Сайлом Арде. Вақти: 13:15
- -49кг: Ҳасанбой Дўсматов—Зҳонглин Ву. Вақти: 16:00
- -56кг: Миразиз Мирзаҳалилов—Сунан Аморагам. Вақти: 16:45
- -64кг: Иқболжон Холдоров—Дайсуке Наримацу. Вақти: 17:00
- -75кг: Исроил Мадримов—Феликс Марсял. Вақти: 17:45
Изоҳ (0)