Кремль рубль курси ўзгариб тураётганлигидан ташвиш чекмаяпти, бу табиий бозор ўзгарувчанлиги, кейинроқ бу жараён яхшиланиши мумкин. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилди, деб ёзади «РИА Новости».
«Биз охирги вақтда дуч келган вазият ўртача суткалик ўзгарувчанлик. Биласизки, рубль курсининг пасайиши бозор жараёнлари, кейинроқ вазият яхшиланиши мумкин», — деди Песков журналистларнинг рубль курсининг пасайиши Кремлни ташвишлантираётган-ташвишлантирмаётгани ҳақидаги саволларига жавоб қайтара туриб.
«Бу табиий бозор жараёнлари», — дея қўшимча қилди Россия президентининг матбуот котиби.
Изоҳ (0)