Бугун, 29 август санасида Индонезиянинг Жакарта ва Палембанг шаҳарларида давом этаётган XVIII ёзги Осиё ўйинларида енгил атлетиканинг баландликка сакраш баҳсларида Ўзбекистон аёллар терма жамоасининг икки аъзоси олтин ва кумуш медалга эга чиқди.
Жумладан, Светлана Радзивил 1,96 метр натижа кўрсатиб, 2010 йилда ўзи ўрнатган Осиё ўйинлари рекордини янгилаб, қаторасига 3-бор Осиё ўйинлари ғолибасига айланди.
Қизиғи, унга асосий рақиб ҳам ўзбекистонлик спортчи Надя Дусанова бўлди. Надия 1,94 сантиметрлик натижани қайд этган ҳолда ўз шахсий рекордини янгилади ва кумуш медалга эга бўлди. Бу унинг Осиё ўйинлари доирасидаги иккинчи кумуш медалидир.
Шу тариқа Ўзбекистон ҳисобидаги медаллар сони 45 тага етди. Шулардан 12 таси олтин, 17 таси кумуш, 16 таси бронза медалларидир. Делегация ҳозирча умумжамоа ҳисобида 7-ўринда бормоқда.
Изоҳ (0)