Саудия Арабистонидаги муқаддас шаҳар – Маккага ҳаж амалларини адо этиш учун навбати билан етиб келаётган зиёратчилар «Аброж ал-Ҳидоя» меҳмонхонасида тантанали равишда катта эҳтиром билан кутиб олинмоқда. Бу ҳақда «Muslim.uz» нашри хабар берди.
Меҳмонларга Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари, Дин ишлари бўйича қўмита раиси ўринбосари Нуриймон Абулҳасан ва Саудия Арабистонидаги ҳамкор «ал-Ҳидоя» ширкати раҳбарлари томонидан кутиб олинди.
Зиёратчилар меҳмонхонада ширинликлар, муқаддас зам-зам суви билан кутиб олинди.
Изоҳ (0)