Ўзбекистон давлат олий таълим муассасаларига қўшимча контракт ўринлари асосида ўқишга кириш шартлари 15 август куни эълон қилинади. Бу ҳақда Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Азиз Абдуҳакимов маълум қилди.
«Олий таълим муассасасига кириш учун етарли балл тўплай олмаган абитуриентлар ва уларнинг ота-оналарини қизиқтирган оширилган тўлов-контракт (суперконтракт) миқдори тўғрисидаги маълумот 15 августда Давлат тест марказининг ‘DTM.uz’ ва Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг ‘Edu.uz’ сайтларида эълон қилинади», — деб ёзади бош вазир ўринбосари.
Маълумот учун, Ўзбекистон давлат олийгоҳларига кириш тест синовлари 13 кунда — 1 августдан 13 августгача бўлган оралиқда тўлиқ якунланди. Бу йил ўқишга кириш учун 675 049 нафар абитуриент ҳужжат топширган эди.
Изоҳ (0)