Англия премьер-лигасида янги мавсумга старт берилди. 2018/19 йилги мавсумни «Манчестер Юнайтед» ва «Лестер» жамоалари ўртасидаги беллашув очиб берди. «Олд Траффорд» мезбонлик қилган 1-тур учрашувида Жозе Моуриньо шогирдлари 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
Бугун 1-тур учрашувлари давом эттирилмоқда. Тур доирасида 6 учрашув бўлиб ўтиши режалаштирилганди. Шулардан бештаси ўз ниҳоясига етди.
Куннинг дастлабки ўйинида Рафа Бенитес бошчилигидаги «Ньюкасл», Маурисио Почеттино раҳбарлигидаги «Тоттенҳэм»га қарши кураш олиб борди. Баҳс 1:2 ҳисобида «шпорлар» фойдасига ҳал бўлди. «Тоттенҳэм»нинг голлари Ян Вертонген ва Деле Алли номига ёзилган бўлса, «Ньюкасл»нинг жавоб голи Хоселу томонидан киритилди.
Янги бош мураббий — Маурицио Сарри бошлиқ «Челси» меҳмонда «Ҳаддерсфилд»га қарши майдонга тушиб, йирик 3:0 ҳисобида ғалабага эришди. «Аристократлар»нинг голлари Нголо Канте, Жоржиньо ҳамда Педро Родригес томонидан киритилди.
Яна бир учрашувда АПЛга қайтган «Вулверҳемтон» ўз майдонида «Эвертон»ни қабул қилади. Учрашувни 21:30 дан бошлаб Futbol-TV жонли трансляция қилишни бошлайди.
Англия премьер-лигаси
1-тур беллашувлари
11- август, шанба
Изоҳ (0)