Ўзбекистон Тошкент ва Самарқанд ўртасида тезкор ҳаракатланишни ташкил этиш учун Hyundai Rotem’ни жалб этиш ниятида, деб ёзади Spot.
Лойиҳа 2019 йилги истиқболли лойиҳалар қаторидан жой олган. У 1 миллиард долларга тушиши режалаштирилмоқда, шундан 50 миллион долларини «Ўзбекистон темир йўллари» киритади, қолган 950 миллион доллар Жанубий Корея компаниясининг тўғридан-тўғри инвестицияларидан иборат бўлади.
Hyundai Rotem Hyundai Motor Group’нинг бир қисми ҳисобланади. Компания поездларидан дунёнинг 50 дан ортиқ мамлакати, шу жумладан, АҚШ, Янги Зеландия, Австралия, Канада фойдаланади. Марказий Осиёда компания поездлари Олмаота метросига хизмат кўрсатади.
Изоҳ (0)