Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон мамлакатда ўлим жазосини қонунийлаштириш бўйича парламент қонун қабул қилса, уни тасдиқлашини маълум қилди. Бу ҳақда Anadolu хабар бермоқда.
Бу ҳақда президент Туркияда тақиқланган Курдистон ишчи партияси томонидан содир этилган теракт қурбонларини дафн қилиш маросимида маълум қилган.
«Агар қарор парламент аъзолари томонидан қабул қилинса ва менга имзолаш учун тақдим қилинса, мен, албатта, шу заҳоти имзолайман», — деди Эрдўғон. Шу билан биргаликда, у террорчилар ўз қилмиши учун жавоб бериши лозимлигини қўшимча қилди.
Хаккари вилоятида рўй берган портлашда 25 ёшли аёл ва унинг 11 ойли фарзанди ҳалок бўлган.
Изоҳ (0)