Мексикада Aeromexico авиакомпаниясининг бортида 101 кишини олиб кетаётган самолёти ҳалокатга учради, деб ёзади «Газета.ru».
Авиаҳалокат Дуранго штатида юз берди. Авиакомпанияда аниқлик киритишларича, сиғими 100 йўловчигача бўлган Embraer-190 самолёти қулаган. Reuters хабарига кўра, бортда 97 йўловчи ва тўрт экипаж аъзоси бўлган.
Дуранго штати губернатори ўз Twitter’ида ёзишича, авиаҳалокат натижасида 80 киши жабрланди. Самолёт қулаши оқибатида ҳеч ким ҳалок бўлгани йўқ.
Самолётнинг ҳалокатга учраш сабаби айни пайтда номаълум.
Изоҳ (0)