• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12578.21
    • RUB160.31
    • EUR14633.49
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Самарқанд сабоқларидан ҳокимлар тўғри хулоса чиқардими?

    Ўтган ҳафтанинг икки-уч куни бутун мамлакат диққати Самарақандга қаратилди. Вилоят ҳокимининг гарданига оғир айблар қўйилиб, ўз вазифасидан бўшатилганлиги кўпчилик учун кутилмаган воқеа бўлди. Аммо самарқандликларга бу эртами-кечми рўй бериши маълум эди. Бу ҳақда «Nuz.uz» саҳифаларида журналист Тошпўлат Раҳматуллаев фикр юритган.

    Фото: «Nuz.uz»

    Фото: «Nuz.uz»

    Ҳозирги тезкор замонда гап бир жойда турмайди. 30 йил мобайнида битта ҳам янги мактаб қурилмаган Самарқандда бир вақтнинг ўзида ўнлаб кўп қаватли уйларнинг бунёд этилиши ва уларни қуришда олинаётган рухсатлар қандай берилаётганлиги ҳақидаги гап-сўзлар аҳоли орасида анчадан бери бор эди. Ана шу гаплар асоссиз бўламаганлигини халқ депутатлари вилоят кенгашининг навбатдан ташқари сессияси исботлади.

    Вилоят собиқ ҳокимининг коррупция гирдобига кириб кетиши фақат унинг шахсиятидаги қусурлар оқибатими? Ундай бўлса нега бунча тез, ҳар икки-уч йилда, баъзан бир йилда «навбатдан ташқари» сессиялар ўтказилмоқда? Мисол учун узоққа бориш шарт эмас. Агар Туроб Жўраев Самарқандда бир йил ишлаган бўлса, ундан олдинги ҳоким ярим йилгина фаолият юргизган эди. Демак, бу ерда гап фақат айримларнинг пулга ўчлиги, ҳаром-ҳалолни билмаслиги, маҳаллийчилик, қариндош-уруғчилик касалига мубтало бўлишида эмас экан. Хўш, унда гап нимада? Келинг, бу ҳақда мулоҳаза юритиб кўрайлик.

    Шаффофлик етишмаяпти, очиқлик зарур

    2017 йилнинг 8 сентябрида қабул қилинган Ўзбекистон Республикасида Маъмурий ислоҳотлар концепциясида қайд этилганидек, «ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятининг етарли даражада очиқ ва шаффоф эмаслиги, жамоатчилик назоратининг кучсиз механизмлари ҳаддан ташқари бюрократияга ва коррупциянинг турли кўринишларига олиб келмоқда». Ҳужжатда мавжуд салбий ҳолатнинг муҳим сабаблари сифатида ҳокимият органлари фаолияти очиқ ва шаффоф эмаслиги ҳамда жамоат назорати етарли даражада бўлмаётганлиги кўрсатилмоқда. Бундан ташқари, давлат ҳокимияти ва бошқарув органларининг аниқ бир иш регламенти йўқ. Улар фаолиятига баҳо беришнинг аниқ механизми ҳам мавжуд эмас. Амалдор ўзини фуқаро олдида, халқ олдида ҳисоботдор деб ҳисобламайди.

    Кейинги пайтда тилларда достон бўлган қурилиш соҳасини олайлик. Қизиғи, аниқроғи, ачинарлиси шуки, айрим қурувчилар бир неча кун ичида, бошқалар эса ойлар ва ҳатто йиллар давомида керакли ҳужжатларини расмийлаштира олишмайди. Минглаб биноларнинг қонун талабларини инобатга олмасдан, ҳужжатсиз қурилаётганлигининг сабабларидан асосийси ҳам шу. Ҳеч ким бу ерда қандай мезон асосий эканлигини билмайди. Аслида биладиганлар бор, аммо бу ҳақда яқингача очиқ гапирилмасди. Вилоят ҳокими ишдан олингандан сўнг қурилиш соҳасидаги коррупция, қурилишнинг ҳар бир босқичидаги «ставкалар» ҳақида аниқ айтиладиган бўлди. Яъни «сирли» мезон ошкора бўлди.

    Ҳатто болалар боғчаси қурилиши учун керакли ҳужжатларни тайёрлашни пайсалга солиб келинаётганлигига ҳам ана шу «сирли» мезон сабаб бўлган бўлса керак. Акс ҳолда нега боғча қураман деб юрган тадбиркорларга ер ажратиш масаласи пайсалга солиб келинмоқда? Президент Шавкат Мирзиёевнинг шу йил 17-18 март кунлари Самарқанд вилоятига ташрифи чоғида берган топшириғига кўра вилоят бўйича 233 та нодавлат ва давлат-шериклик асосида ташкил этиладиган мактабгача таълим муассасаларига ер ва бино ажратиш бўйича туман ва шаҳар ҳокимларининг тегишли қарорларини бир ой муддатда қабул қилиш лозимлиги белгиланган эди. Яқинда маълум бўлишича, ҳалигача 82 та мактабгача таълим муассасаси учун ҳокимлар қарори қабул қилинмаган.

    Давлат идораларининг қарор қабул қилиш функциясини камайтириб бориш, жамотчилик назоратини кучайтириш, бошқарув органларининг турли бўғинларида жамоатчилик кенгашларини ташкил этиш орқали ушбу идоралар фаолиятининг очиқ ва шаффоф бўлишини таъминлаш амалдорларнинг қонун доирасида ишлашга ундовчи омиллардан бўлиши мумкин.

    Ҳоким мутлақ ҳукмдор эмас!

    Ҳоким бир вақтнинг ўзида тегишли ҳудуд (вилоят, туман, шаҳар)да ҳам ижроия ҳокимияти ва ҳам давлат ҳокимиятининг вакиллик органи бўлмиш халқ депутатлари Кенгашини бошқаради. Конституциянинг 11-моддасида «Ўзбекистон Республикаси давлат ҳокимиятининг тизими — ҳокимиятнинг қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва суд ҳокимиятига бўлиниши принципига асосланади» деб белгилаб қўйилган. Аммо маҳаллий давлат бошқаруви даражасида ушбу талабга риоя қилинмасдан келинмоқда.

    Ҳокимларга кенг ваколат берилганлиги, ўзи раҳбар бўлган ҳудуддаги фуқароларга ҳисоботдор эмаслиги оқибатида уларнинг айримлари ўша ҳудудда ўзларини ҳокими мутлақ сифатида тутадиган бўлишди. Одамларни менсимаслик, ўз устидан назоратни йўқотиб, катта-кичик йиғилишларда ўзгаларни камситиш, ҳақоратлаш каби иллатлар баъзи бир ҳокимлар учун одатий ҳолга айланди.

    Биз ҳам барча демократик мамлакатларида бўлгани каби ҳокимиятлар бўлинишининг конституциявий тамойилини ҳаётга жорий этишимиз, ўзаро тийиб туриш ва қарши таъсир этишдек (инглизчада checks and balances) манфаатлар мувозанатини сақлаб туришнинг муҳим омили бўлган тизимни амалда қўллашимизнинг вақти келгандир?!

    Бунинг учун халқ депутатлари вилоят (шаҳар, туман) кенгашлари ҳокимнинг бошқарувидан чиқарилиши лозим. Ҳоким фақат ижроия ҳокимиятининг раиси бўлиб қолмоғи шарт. Унинг ваколатига нималар кириши аниқ белгилаб қўйилиш зарур. Сиёсий раҳбарлик тўласинча сайлаб қўйиладиган кенгаш раисига ўцин, ҳоким эса аҳолига яқин ишларни бажарсин, кенгашга ҳисоботдор бўлсин.

    Яна бир таклиф. «Ҳоким» деган атамани алмаштириш керак деб ўйлайман. Ижроия ҳокимият раҳбарини бошқача, оддийроқ аташ мақсадга мувофиқдир, балки? Чунки, бир томондан, «ҳоким» деганда, кўпчиликнинг кўз олдига ҳукмини ҳар қандай йўл билан ўтказадиган ҳукмрон намоён бўлади. Иккинчи томондан, биринчи раҳбарларнинг аксарияти ўз фаолияти билан «ўз» ҳудудида мутлақ ҳукмрон эканлигини кўрсатиб келмоқда. Номда, номланишда гап кўп! Унинг юкини ҳамма ҳам кўтара олмайди.

    Жойлардаги ҳақиқий аҳволни бўяб кўрсатиш кимга фойда?

    Ҳокимларнинг ана шундай мутлақ ҳокимиятидан хабардор бўлган атрофидагилар ҳам, журналистлар ҳам жим юришни маъқул кўришади. Бунинг яна бир сабаби бор. Йиғилишларда ҳам, турли-туман учрашувларда ҳам ҳокимнинг бир ёнида прокурор, иккинчи томонида ИИБ бошлиғи туради. Ҳокимнинг ноўрин сўзларига, дашномига жавоб берганларнинг ҳолига маймунлар йиғлайди. Ўша раҳбарларнинг фуқароларни қабул қилиш кунлари идорасига борганлар аксар ҳолларда «бошлиқ ҳокимиятга кетган» деган жавобни олишади. Улар зарур ҳолларда, керакли пайтда майли ҳоким ёнида бўлишсин, лекин унинг ноқонуний хатти-ҳаракатига вақтида тўғри баҳо ҳам беришсин.

    Жойлардаги асл ҳолатни давлат раҳбаридан яширишга уринадиганлар ўзи нимани ўйлайди? Ярим кун учун, раҳбарга яхши кўриниш илинжида ялтиратиб қўйилган кўчаю майдонлар, қулоққа хуш ёқадиган, аммо ҳақиқатдан узоқ бўлган сўзлардан иборат чиқишлар кимга керак? Халқ ҳаммасини кўриб, билиб турибди-ку!

    Президент жойларда ҳақиқий аҳволдан хабар топиш учун чиққанида, учрашувга доимо деярли бир хил одамларни таклиф этишади. Булар — бир оғиз ҳам гапирмайдиган, аниқроғи, ўргатишганидан бошқа нарсани тилга олмайдиган, ўз мустақил фикрига эга бўлмаган ёки ўз қарашларини баён қила олмайдиган собиқ раҳбарлар. Сўзга чиқадиганлар нима ҳақида гапириш хусусида йўл-йўриқ олишади, чиқиш матни бир неча марта кўриб, «тузатилади». Уларнинг саҳнага қандай чиқишб, қайси томондан минбарга яқинлашиши обдон машқ қилинади.

    Президент Шавкат Мирзиёев қарсакбозлик даври тугаганлигини, барча масъулият билан ўзига юклатилган вазифани бажариши лозимлигини, давлат органлари халққа хизмат қилиши зарурлигини мунтазам такрорлаб келаётган бир вақтда ўз манфаатини ўйлайдиган, шум ниятли раҳбарларни ўз вақтида фош этилиши ҳам давлатга, ҳам халққа фойда.

    20.07.2018, 22:07   Изоҳ (0)   38820
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Доллар биржада ҳафтани 7 789, евро эса 9 200 сўм даражасида якунламоқда

    20.07.2018, 21:42

    Ўзбекистон корхонаси Уммон ва БААга гўшт маҳсулотлари экспорт қилади

    20.07.2018, 21:31

    Фарғонада профилактика инспектори ўқувчи-ёшлар ўртасида ижодий танлов ўтказди

    20.07.2018, 19:56

    Пўлат Бобожонов Самарқанд ИИБ реабилитация марказига 20 миллион сўмлик китоб совға қилди

    20.07.2018, 18:15

    Ўзбекистонда фуқаролар репродуктив саломатлигини асраш тўғрисидаги қонун лойиҳаси тайёрланди

    20.07.2018, 17:54

    Молий вазирлиги Ўзбекистон ташқи қарзи ЯИМга нисбатан 23,7 фоизгача ўсишини прогноз қилди

    20.07.2018, 17:21
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 

     

    Тавсия этамиз

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12

    Тошкентда кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

    18 июл, 08:47

    Ўртоқлик учрашуви. “Башакшеҳир” Германия клубидан устун келди. Шомуродовдан ассист (видео)

    17 июл, 23:16

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Тошкентдаги омборхонадан перекис водород моддаси ҳавога сизиб чиқди

    Ўзбекистон | 21 июл, 10:22

    Хитойда аёл пластик операция учун 2,4 млн доллар ўғирлади

    Дунё | 21 июл, 00:10

    Ғазо талабалари уруш бошлангандан буён илк бор имтиҳон топширади

    Дунё | 20 июл, 23:46

    Россия Shahed дронларини ишлаб чиқарадиган завод намойиш қилинди (видео)

    Дунё | 20 июл, 23:30

    Эрон Исроил ҳужумларида шикастланган ҳаво мудофаа тизимларини янгилади

    Дунё | 20 июл, 23:05

    Кўкдаладаги портлаш: воқеа жойидан кечиккан репортаж

    Ўзбекистон | 20 июл, 22:41

    Илон Маск болалар учун Baby Grok иловасини ишга туширади

    Дунё | 20 июл, 22:30
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.