• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонда ўқитувчининг маоши ўртача ойлик иш ҳақининг 80 фоизига ҳам етмайди

    Парламент қуйи палатасининг Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси томонидан ўтказилган «Умумий ўрта таълим сифатини янги босқичга кўтариш, ўқитувчининг обрўсини ошириш — давр талаби» мавзуидаги кенгайтирилган йиғилишда мактаблардаги аҳволни яхшилаш учун нима қилиш керак, деган асосли саволга жавоб изланди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

    Фото: ЎзА

    Фото: ЎзА

    Давлат раҳбари томонидан қайд этилганидек, кейинги йилларда ўқувчилар дарсликлар билан, компьютер синфлари эса жиҳоз ва компьютер жамланмалари билан тўлиқ таъминланмагани, таълим муассасаларининг интернет тармоғига етарли даражада уланмагани, аксарият мактабларда ўқувчилар сони сиғимига нисбатан икки баробарга кўплиги, айрим фанлардан ўқитувчилар етишмаслиги ёки мактабларда ўқитувчилар қўнимсизлигининг юқорилиги каби омиллар умумий ўрта таълим мактабларида таълим сифатининг кескин пасайиб кетишига олиб келди.

    Шунингдек, ўқувчиларнинг соғлом овқатланиши сифатли ташкил этилмагани, мактабларда ҳамширалар фаолияти қониқарли йўлга қўйилмагани ҳамда ўқувчиларнинг чуқур билим олиши, ота-оналар томонидан фарзандларининг таълим-тарбия эгаллаши учун етарли шарт-шароитларни яратиб бериш билан боғлиқ мажбуриятларини бажармаслиги ҳам бунга ўзининг салбий таъсирини кўрсатди. Маълумотларга қараганда, республикадаги умумтаълим мактабларининг 60 фоизи таъмирталаб аҳволда. Мактабларда интернетдан фойдаланиш атиги 7 фоизни ташкил қилади.

    Айниқса, халқ таълими ходимлари ойлик маошининг пастлиги, улар ўз вазифасидан бошқа ишларга ҳам жалб қилиниб келингани натижасида ўқитувчиларнинг рейтинг кўрсаткичлари ҳам йилдан йилга пасайиб борди. Йиғилиш иштирокчиларининг фикрича, айрим ривожланган давлатларда ўқитувчининг маоши мамлакатдаги ўртача ойлик иш ҳақидан 1,5 баробар кўп бўлган ҳолда, Ўзбекистонда ўқитувчининг маоши ўртача ойлик маошининг 79 фоизини ташкил этиши таълим сифатига ўз таъсирини кўрсатиши табиий.

    Шунингдек, умумий ўрта таълимни сифат жиҳатдан юқори босқичга кўтаришда давлат таълим стандартлари ҳамда ўқув режалар ва ўқув дастурларини такомиллаштириш, дарсликлар мазмунини, сифатини танқидий жиҳатдан қайта кўриб чиқиш лозим. Айниқса, умумий ўрта таълим мактабларини кучли бошқарув малакасига эга бўлган раҳбарлар билан таъминлаш, ўқув-тарбиявий жараёнларни тўғри ташкил этиш, замонавий технологияларни қўллашга алоҳида эътибор қаратилиши, 2019 йил Давлат бюджети параметрларини кўриб чиқишда халқ таълими тизимига ажратиладиган маблағлар миқдорини ошириш зарурлиги таъкидланди.

    Йиғилишда ушбу масала юзасидан парламент нуқтаи назаридан ёндашиб, умумий ўрта таълим муассасаларида ўқитиш сифатини янада юксалтиришга хизмат қиладиган қонун ҳужжатларини ишлаб чиқиш, мавжудларини бугунги талаблар асосида такомиллаштириш хусусида сўз юритилди. Бунда парламент ва жамоатчилик назоратини олиб бориш асносида педагогларнинг шахсий масъулиятини кучайтириш, ота-оналарнинг фарзандлари таълим-тарбиясига нисбатан мажбуриятини, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг ролини ошириш каби муҳим масалаларга алоҳида эътибор қаратиш лозимлиги таъкидланди.

    Тадбир якунида жамиятда ўқитувчилар мавқеини, обрўси ҳамда уларнинг мақомини ошириш механизмларини такомиллаштириш юзасидан таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилди.

    20.07.2018, 11:30   Изоҳ (0)   22218
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Эркинжон Турдимов: «Биз очиқлик сиёсатини олиб борамиз. Ҳеч кимдан ҳеч нимани яширмаймиз»

    20.07.2018, 11:20

    Тошкентлик милиционер черногориялик сайёҳнинг ҳаётини сақлаб қолди

    20.07.2018, 11:10

    Тошкент шаҳрида ноқонуний кесилган 2 туп чинор учун 46 млн сўм жарима белгиланди

    20.07.2018, 10:40

    Шавкат Мирзиёев Колумбия Мустақиллиги куни муносабати билан Хуан Мануэль Сантосга табрик йўллади

    20.07.2018, 10:25

    2018 йилда Ўзбекистонда 139 нафар мансабдор шахс интизомий жавобгарликка тортилди

    20.07.2018, 10:12

    Ўзбекистонда никоҳни бекор қилиш ҳақидаги даъво аризаларидан ундириладиган бож ставкалари кўтарилди

    20.07.2018, 10:00
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 

     

    Тавсия этамиз

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Самарқандда 2000 та дарахтни нобуд қилган масъул жазодан қочиш учун инспекторларга босим қилаётгани ростми?

    Ўзбекистон | 8 август, 20:10

    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит

    Реклама | 8 август, 19:30

    Жазирамада жоннинг ҳузури: уй учун қандай кондиционер танлаш керак?

    Маслаҳатлар | 8 август, 19:55

    “Трамп Европага нисбатан ҳақли сиёсат олиб боряпти” — Лукашенко

    Дунё | 8 август, 19:46

    Ҳокимликлар ходимлари учун ойликлар ва мукофот пуллари иш сифатига қараб тўланади

    Ўзбекистон | 8 август, 19:29

    Жаҳон банки Тожикистонга ислоҳотларни қўллаб-қувватлаш учун 50 млн доллар ажратади

    Дунё | 8 август, 19:18

    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 

    Реклама | 8 август, 18:00

    Исроил Фаластин туфайли Лондон билан ҳамкорликни тўхтатиши мумкин — Times

    Дунё | 8 август, 19:00

    Юздаги чарчоқни косметика билан яшириш бўйича машҳур аёллардан лайфхаклар

    Шоу-бизнес | 8 август, 18:50
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.