16 июль куни Қашқадарё вилоятининг Чироқчи тумани ҳудудидан ўтувчи «Чироқчи-Қалқама» йўлида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида икки киши ҳалок бўлди, деб хабар беради ИИВ жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси.
Чироқчи туманида яшовчи Қ.Ж. ўзининг Nexia русумли автомашинасини туман ҳудудидан ўтувчи «Чироқчи-Қалқама» автомобиль йўлининг 18-километрида ҳайдаб кетаётиб, бошқарувни эплай олмаслиги сабаб йўл четига чиқиб ағдарилиб кетган.
Натижада автомашина йўловчилари С.О. ва Х.Б. исмли аёл жароҳат олиб касалхонага ётқизилган, аммо кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай вафот этган.
Изоҳ (0)