• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.97
    • RUB157.75
    • EUR14698.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Қашқадарёда ўз фаолиятини оғилхонада олиб боришга мажбур бўлган тадбиркор аёлга ер ажратиб берилди

    Қашқадарё вилояти Яккабоғ туманида яшовчи Муҳаббат Нусратова ёшлигидан момомерос ҳунарлар — каштачилик, тикувчилик билан шуғулланиб келади. Вақт ўтиб фарзандлар улғайгач, қизлари, набираю келинлари ҳам унинг изидан борди. Яратилаётган қулай имкониятлардан фойдаланиб, қўли гул ҳунарманд фаолиятини оилавий тадбиркорликка айлантирди, деб ёзади ЎзА.

    Фото: ЎзА

    Фото: ЎзА

    Агентлик Қашқадарё Муҳаббат Нусратованинг тадбиркорлик фаолиятини юритиш учун зарур бўлган жой билан боғлиқ масала юзасидан дуч келган муаммолари ҳақида ҳикоя қилди. Қуйида мақола тўлалигича тақдим этилади.

    2000 йилда ташкил этилган «Фарҳод МН» оилавий корхонасида тикилган кашталар, ироқи дўппилар, сўзаналар кўплаб танловларда ғолиб бўлди. Ҳунарманд опа фаолиятини кенгайтириб матрас, кўрпа, чойшабларни ҳам тика бошлади. Буюртмалар кўпайиши билан иш ҳажми ва ишчилар сони ҳам ортди. Ҳовлининг торлиги мижозларга ҳам ноқулайлик туғдирарди. Шу боис, Муҳаббат опа махсус жой қидириш ташвишига тушди.

    «2015 йил туман ҳокимлигига жой сўраб мурожаат қилдим», – дейди Муҳаббат Нусратова. – «Туман ҳокими уйга келиб шароитни кўргач, илгари меҳмонхона бўлган ва кейинчалик қаровсиз ётган бинонинг бир қисмини таклиф қилди. У жойда ишлаш учун ҳеч қандай шароит йўқ эди. Бизга ажратилган бинони таъмирладик. 500 метр масофадан электр энергияси тортиб келтирдик, бинога ўтиш учун ариқ устига бетон плита ётқизиб, кўприк қилдик. Шу ерда 2018 йилгача ижара шартномаси асосида фаолиятимизни юритдик. 20 та иш ўрни яратилди. Энди ишларимиз ривожлана бошлаганда профилактика инспекторларига уй қилиб берамиз, деб бинодан чиқиб кетишимизни айтишди. Табиийки, мен рози бўлмадим. Ахир, бу ерга озмунча харажат қилдик-ми? Шундан сўнг порталга ёздим. Мутасаддилар мурожаатимни ўрганиб чиқиб, қилган ишларимни кўриб, ўша бинонинг бир қисми сизга, девор билан айлантириб олинг, дейишди. Мен бунга ишондим. Яна харажат қилиб, девор кўтардим. Бу ишлар якунлангач, бироздан сўнг туман ички ишлар бўлими бошлиғи ва бошқалар келиб, бинонинг айнан мен обод қилган қисмини олишини айтишди. Қанча уринмай, фойдаси бўлмади. Иложим йўқ. Мулк давлатники эди. Бинони олишди. Куйиб қолавердим.

    Ишдан қўлим совиди. Ҳамма нарсани бузиб, уйга олиб келдик. Ҳафсалам пир бўлган эди. Бошқа бу иш билан шуғулланмайман, ҳаммасини тўхтаман, дердим ўзимга ўзим. Лекин ишчиларим ва оила аъзоларим далда беришди. Ҳовли тўридаги оғилхонани таъмирлаб, ўша ерга ускуналаримизни жойлаштирдик. Буюртмалар кўп эди. Кўп қисмини ишчилар уйига олиб кетиб, тикиб кела бошлади. Иложсиз, ноқулай шароитда — оғилхонада ишни давом эттирдик ва ҳамон шундай ишлаяпмиз.

    Фото: ЎзА

    Фото: ЎзА

    Албатта, бу орада мурожаат қилмаган жойим қолмади. Вилоят ҳокимигача бордим. Чунки бизга цех учун жой зарур эди. Шундай тўхтаб қололмасдим. Ҳар сафар «Бўлди опа, сизга жой ажратамиз», дейишади. Аммо ҳал бўлмайди. Яқинда, май ойида вилоят ҳокимлиги бошчилигида туманимизда кенгайтирилган сайёр қабул бўлди. Яна умид билан қатнашдим. Вилоят прокурори қабулига кирдим. Дардимни айтдим. Барча ҳужжатларимни тақдим қилдим. Бошида улар ишонишмади. Ишим билан танишгани гуруҳ юборди. Уйимга келиб, қандай шароитда ишлаётганимни, ҳатто ишчиларимнинг меҳнат дафтарчасигача кўришди. Шундан сўнг вилоят прокурори шу ернинг ўзида туманимиз марказига ёндош ҳудудда барпо этилаётган намунали массивдан уч сотих ер ажратиш тўғрисида масъуллар билан биргаликда қарор чиқариб берди. Ўзимда йўқ хурсанд бўлдим.

    У ерда цех учун бино қуриш мақсадида ҳужжатларни тайёрлай бошладим. Оғзим куйгани учун ҳали ҳам ишонмасдим. Айтганимдек, туман кадастр идораси «Ерни танлов асосида олишингиз лозим, бундай тартибда сизга ер ажрата олмаймиз», деб қайтарди. Туман архитектори эса хулоса чиқариб беришдан бош тортди. Қўлимда эса қарор. Ҳайратдан ёқа ушладим. Яна қайта вилоят прокурори ҳузурига бордим. Ниҳоят, қанча гап-сўзлардан кейин зўрға туман мутасаддилари ҳужжатларимга имзо қўйишди. Қурилишни бошлаб юбордик».

     

    17.07.2018, 23:33   Изоҳ (0)   30492
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    ИИББ ЙҲХБ Йўл ҳаракати соҳасидаги ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш бўлими бошқа жойга кўчди

    17.07.2018, 23:20

    Тошкент ИИББ фирибгарлар кўпроқ танишлар орасида учраётгани ҳақида огоҳлантирди

    17.07.2018, 23:08

    Фарғонада одам ўғирлаган зўравонлар устидан ҳукм ўқилди

    17.07.2018, 22:32

    Тошкентда пора билан қўлга тушган «Ватанпарвар» ташкилоти раҳбарларидан бирига ҳукм чиқарилди

    17.07.2018, 21:44

    Ўзбекистоннинг янги элчиси Францияга жўнаб кетди

    17.07.2018, 20:43

    Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳарбийлари ўртасида ҳамкорликдаги ўқув машғулотининг биринчи босқичи бўлиб ўтди (фото+видео)

    17.07.2018, 19:44
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит

     

    Тавсия этамиз

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02

    “Сталиннинг бармоғи” — Зангезур йўлаги Озарбайжон учун қанчалик муҳим?

    14 август, 14:19

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    13 август, 09:46
    Audio Icon

    Самога сочилган юлдузлар: “Пахтакор 79” воқеасига 46 йил бўлди

    11 август, 10:09
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Наманганда 60 фоиз қотилликларга оилавий низолар сабаб бўлган — Сенат

    Ўзбекистон | 14 август, 23:44

    “Бундай ҳолатлар такрорланмаслиги учун барча чораларни кўрамиз” — Шерзод Кудбиев аҳолидан асоссиз ечиб олинган солиқлар қайтарилгани ҳақида

    Ўзбекистон | 14 август, 23:22

    Ҳиндистонлик аёл Labubuни хитой маъбуди деб янглишиб, унга ибодат қила бошлади

    Дунё | 14 август, 23:20

    Аляска саммити бошланмасиданоқ Путин глобал тартибни ўз истагига кўра қайта шакллантирмоқда — The Washington Post

    Дунё | 14 август, 23:10

    Барча мактаб ва боғчаларда мажбурий меҳнат устидан рейдлар ўтказилади

    Ўзбекистон | 14 август, 23:00

    Ўзбекистонга олиб келинган фаластинликлар учун махсус жамғарма ташкил этилади

    Ўзбекистон | 14 август, 22:48

    Қозоғистонда сичқон ҳужайраларидан шувоқ чангига қарши антитана яратилди

    Дунё | 14 август, 22:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.