Ўзбекистонда иссиқлик ва сув таъминоти, шунингдек, канализация объэктлари қурилиши, реконструкцияси ва таъмири билан шуғулланадиган ягона ташкилот тузилиши мумкин. Бу ҳақда давлат раҳбари қарори лойиҳасига таяниб, «Podrobno.uz» хабар берди.
Янги структура «Узжилкомстройремтрест» номини олди ва Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги тизимида ишлайди. У коммунал хўжалик соҳаларидаги барча объэктлар қурилиши, реконструкцияси ва таъмири бўйича бош пудратчи ташкилотга айланади.
Вазирлик 2018 йил 1 октябрга қадар трестнинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида минтақавий филиалларини очиши кўзда тутилган. Улар солиқлар ва давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмалар, шунингдек, божхона тўловларидан озод қилинади.
Изоҳ (0)