Саудия Арабистонида аёллар учун кўплаб нарсалар тақиқланган. Буни ҳаётнинг барча соҳасида учратиш мумкин. TravelAsk ана шу тақиқларга эътибор қаратди.
Аёллар кўчага эри ёки эркак қариндошисиз чиқиши мумкин эмас. Фақат эркаклар аёлларнинг шахсини тасдиқлаши, ишга жойлашиши, тиббий жараёнлар, турмушга чиқишига рухсат бериши мумкин.
Жорий йилдан аёлларга автомобиль бошқаришга рухсат берилди. Бироқ бунда ҳам рухсатни эркак киши бериши керак.
Аёллар жамоат транспортидан фойдаланиши мумкин эмас. Ягона истисно поезд бўлиб, бунда ҳам аёллар алоҳида вагонга киради. Аксарият ҳолларда улар пиёда юришга ёки таксига чиқишга мажбур бўлади.
Мамлакатнинг ҳар бир ҳудуди аёллар кийимларига нисбатан турли қатъийликдаги қоидаларни белгилайди. Кийимлар текис, шаффоф бўлмаган матодан бўлиши ва танани иложи борича кўпроқ ёпиб туриши керак.
Мамлакатда олий маълумотга эга аёллар сони эркакларникидан кўпроқ, бироқ аёллар ОТМларида таълим даражаси анчагина паст. Бундан ташқари, аксарият аёллар ўқишни тугатгандан кейин барибир ишламайди.
Меҳнат бозорида аёлларнинг улуши 17 фоизни ташкил қилади. Маҳаллий аёллар ишга чиқиши учун эридан рухсат олиши керак. Иш берувчилар ҳам аёлларни ишга олишни унчалик ёқтирмайди, чунки аёллар учун алоҳида офис ва ҳатто алоҳида кириш жойини ташкил қилиши керак бўлади.
Саудия Арабистонида турмуш қуришнинг минимал ёши қонун билан чегараланмагани учун кўпинча қизлар жинсий етилмасдан олдин турмушга берилади. Мажбурий никоҳ расман тақиқланган бўлса, ҳам етти ёшдан катта боланинг барча ҳуқуқлари отасига тегишли бўлади ва унинг бўлажак куёв билан келишуви мажбурий ҳисобланади.
Аёл ўз дугонаси билан уйнинг фақат аёллар қисмида гаплаша олади. Унинг эркаклар қисмига ўтиши тақиқланган, эри билан эса фақат ички телефон орқали мулоқот қилиши мумкин.
Нафақат уй, балки жамоат жойлари, транспорт, ётоқхона, пляж ва бошқа жойлар ҳам аёллар ва эркаклар қисмига бўлинган.
Аёллар мерос олишда ҳам эркакларга нисбатан икки баравар камроқ имкониятга эга бўлади, бунда улар рўйхатдан ҳам тушиб қолиши мумкин. Даъво қилиш учун эса бирданига олти нафар эркак гувоҳни келтириши керак.
Изоҳ (0)