Финляндия пойтахти Хельсинкида намойишлар бўлиб ўтмоқда. Ушбу акцияларни АҚШ президенти Дональд Трамп ва Россия президенти Владимир Путин ўртасида бўлиб ўтадиган учрашувнинг тарафдорлари ҳамда бу тадбирга қаршилар ўтказмоқда, деб хабар бермоқда «Корреспондент.net».
Икки давлат раҳбарининг тез кунда Хельсинкига ташриф буюриши кутилмоқда. Шу муносабат билан ташкил этилган ўнлаб намойишларнинг энг йириги Helsinki Call деб аталади.
Ташкилотчилар 15 минг иштирокчини кутмоқда. Охирги маълумотларга қараганда, шаҳар марказида 2500 киши тўпланган.
Изоҳ (0)