Канадалик фотограф Франсуа Брюнель 1999 йилдан буён қариндошлик алоқалари билан боғланмаган, бироқ ташқи кўриниши ўхшаш кишиларни излаш ва уларни биргаликда суратга олиш билан шуғулланади. Бунга Франсуанинг дўстлари унга Роуэн Аткинсон (мистер Бин) билан ўхшашлиги борлиги ҳақида айтган гапи сабаб бўлган. Бугунги кунда фотографнинг 200 та шундай портрети бор. AdMe сураткашнинг ижод намуналарини тақдим этди.
Фотогалерея: Қариндош бўлмаган эгизаклар
×
Изоҳ (0)