Тожикистон телеграф агентлигининг маълум қилишича, 52 фоиз тожик оилаларининг аъзолари ҳеч бўлмаганда бир марта ишлаш учун хорижга чиққан, деб ёзади EADaily.
Ижтимоий сўровнинг мазкур натижаларини Душанбедаги «Шарқ» тадқиқот маркази директори Саодат Олимова Оренбургда бўлиб ўтган халқаро эксперт майдончасида маълум қилди. Олимова, шунингдек, ҳозирда 38 фоиз уй хўжалиги ўз мамлакатидан ташқарида бир ёки бир нечта ишчига эга эканлигини таъкидлаб ўтди.
Минтақаларнинг транспорт имкониятлари ва иқтисодий аҳволини ҳисобга олганда Тоғли Бадахшон автоном вилоятидан миграция, одатда, узоқ муддатли (2 йилдан ортиқ муддат), Сўғд, Хатлон вилоятларида ва республика бўйсинувидаги туманларда эса мавсумий (йил давомида 6—10 ой, қишда уйга қайтиш) характерга эга. Бунда Тожикистон меҳнат муҳожирларининг 98 фоизи Россияда меҳнат қилиши қайд этилди.
Тожик меҳнат муҳожирларининг Россияда бўлиш режими кескинлаштирилиб, миграция қонунчилигини бузганлик учун депорт қилишлар сони кескин ошган. Шу билан бирга, эксперт фикрича, бу ҳолат Россияда қонуний мигрантлар сонининг ошишига (77 фоизгача) олиб келган.
Изоҳ (0)