Қорақалпоғистон Республикасининг Нукус шаҳрида яшовчи К.Х. маст ҳолда ўзаро жанжал туфайли таниши Б.К. танасининг турли жойларига қўли билан уриб, жароҳат етказди. Бу ҳақда ИИВ жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар берди.
Бу ҳам етмагандек, зўравон жабрдийдани «Рекс» лақабли итига ҳам тишлатирган.
Ҳодиса оқибатида Б.К. касалхонага ётқизилди, К.Х. эса ушланди.
Изоҳ (0)