22 июнь эрталабки соатлардан фойдаланувчилар «Kun.uz» ва «Xabar.uz» сайтларига кириш имконияти бўлмаётганини хабар қилди. Уларга кириш билан боғлиқ муаммолар 18 июлдан бошланган эди, деб ёзади «Газета.uz».
Ҳам ўзбекистонлик, ҳам чет эллик фойдаланувчилар сайтларга кира олмаяпти. Икки сайт ҳам битта хостинг майдончада жойлашган.
Сайтлар таҳририятлари Telegram-каналларда янгиликлар чоп этишда давом этмоқда. «Kun.uz» вакилларининг хабар қилишича, сайтга ДНСъдаги муаммолар туфайли кириб бўлмаяпти.
«Xabar.uz», ўз навбатида, муаммо «Ўзбектелеком» ДНС-серверлари ёки коммутаторлари билан боғлиқлигини маълум қилди.
Аммо «Ўзбектелеком» миллий телеком-оператори бу икки сайтдаги муаммоларга алоқадорлигини рад этди.
«Бу ахборот текширилмаган бўлиб, ёлғон характерига эга, негаки кўрсатилган сайтларга ‘Ўзбектелеком’ ДНС-серверларида хизмат кўрсатилмайди», — дейилади оператор баёнотида.
«Xabar.uz» айни пайтда «Xabaruz.com» доменида ишлаб турибди.
Изоҳ (0)