Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Қашқадарёда рангли металлни ноқонуний равишда мамлакатдан олиб чиқиб кетишга уриниш ҳолатлари фош этилди. Бу ҳақда Қашқадарё вилояти божхона бошқармаси ахборот хизмати «Дарё»га маълум қилди.

Фото:  Қашқадарё вилояти божхона бошқармаси ахборот хизмати

Фото:  Қашқадарё вилояти божхона бошқармаси ахборот хизмати

«Рангли металлар парчалари ва чиқиндилари экспортини тартибга солиш тўғрисида» фармонга мувофиқ рангли металл парчалари ва чиқиндиларини Ўзбекистондан ташқарига олиб чиқиб кетиш тақиқланган.

Қашқадарё вилояти божхона хизмати ходимлари ҳамда вилоят ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси билан ҳамкорликда қора ва рангли металлни мамлакат ташқарисига олиб чиқиб кетиш билан боғлиқ ҳолатлар фош қилинди. Хусусан, Чироқчи—Қарши йўналишида ҳаракатланаётган Isuzu русумли юк машинаси Қўнғиртоғ ЙПХ маскани яқинида тўхтатилган. Машина юкхонаси кўздан кечирилганда, ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган, умумий қиймати 23 миллион 190 минг сўмлик, 10 тоннадан зиёд алюминий ва қўрғошин аниқланган. Шунингдек, Қарши—Бешкент йўлида Nexia русумли автомашинаси салони ва юкхонасидан 500 минг сўмлик 123 килограмм қўрғошин, алюминий ва мис топилган.

Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан божхона текширувлари ва суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Зеленский Россияга санкцияларни четлаб ўтишда ёрдам бераётган давлатларга қарши очиқ кураш олиб боришга ваъда берди
Дунё
Иордания шаҳзодасининг дабдабали тўйи, циркдан қочган ламалар, плакат “ушлаб олган” ит — 2 июнь суратлари
Дунё
Японияда “Мавар” тўфони туфайли миллиондан ортиқ одам эвакуация қилинди