ФИФА томонидан ўтказилган навбатдаги сўровномада Сербия терма жамоаси сардори Александр Коларов Коста-Рикага қарши учрашувнинг энг яхши ўйинчиси сифатида эътироф этилди.
Учрашув тақдири иккинчи бўлимда айнан Александр Коларов томонидан ҳал этилди. «Рома» ҳимоячиси 57-дақиқа жарима зарбасини голга айлантириб, Кейлор Навасни ожиз қолдирди.
Шу тариқа Сербия Жаҳон Чемпионатини ғалаба билан бошлаб, «E» гуруҳи пешқадами бўлиб олди.
Гуруҳнинг иккинчи учрашуви бугун тунда, 23:00 Бразилия ҳамда Швейцария терма жамоалари ўртасида кечади.
Изоҳ (0)