ТурСтат таҳлилий агентлиги 2018 йилда хорижга чиқадиган россиялик туристлар сони икки баробарга кўпайишини маълум қилди, деб хабар беради UZ24. Россияликлар асосан плажлар ва экскурсия қилиш мумкин бўлган туристик йўналишларни маъқул кўрмоқда.
Статистикага кўра, россияликлар Қатар, БАА, Туркия, Таиланд ва Вьетнамга пляжда ҳордиқ чиқариш учун боради. Экскурсия йўналишидаги энг машҳур давлатлар қаторидан эса Италия (213 минг), Чехия (118 минг), Испания (134 минг) ва Франция (101 минг) ўрин олган.
Жорий йилнинг дастлабки уч ойи натижаларига кўра, россиялик туристлар орасида қуйидаги мамлакатлар топ-10 таликдан жой олди: Абхазия (797 минг), Финляндия (737 минг), Қозоғистон (521 минг), Таиланд (491 минг), Украина (416 минг), Хитой (413 минг), Эстония (410 минг), БАА (353 минг), Германия (286 минг) ва Польша (265 минг).
2018 йилнинг 1-чорагида Марказий Осиё мамлакатларига уюштирилган сафарлар сони ҳам ошган. Россиялик туристлар учун минтақада Қозоғистон 512 минг кўрсаткичи билан етакчилик қилмоқда. Марказий Осиё бўйича иккинчи ўринни, умумий рўйхатда эса 33-ўринни Қирғизистон (43 минг) эгаллади. Учинчи ўринни эса Ўзбекистон (25 минг, умумий рўйхатда — 40-ўрин) банд этди. Бу ўтган йилнинг ушбу даврига нисбатан 19 фоизга кўп демакдир.
Изоҳ (0)