• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12658.19
    • RUB161.44
    • EUR14672.11
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +41°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Бир шикоят изидан: Ноғорахонадан гап чиқди

    ЎзАга Самарқанд вилояти Нарпай тумани Ноғорахона маҳалласида яшовчи фуқаро Шоира Суяровадан шикоят ариза келиб тушди.

    Фото: ЎзА

    Фото: ЎзА

    Унда ёзилишича, Шоира Суярова ҳамда унинг турмуш ўртоғи Жамшид Суяров ўзлари яшаб турган маҳалла ҳудудида сунъий қопламали мини-футбол майдони ва спорт мажмуаси қуриш учун туман ҳокимлигига мурожаат қилган. Мурожаат қаноатлантирилиб, 2014 йил 8 майда Нарпай тумани ҳокимининг қарори билан Оқтош шаҳри «Ноғорахона» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидан туман ҳокимлиги захира ерлари ҳисобидан 0,2125 гектар ер майдони ажратиб берилади. Тадбиркор бу ерда ўз маблағи ҳисобидан сунъий қопламали мини-футбол майдони қуриб, 2016 йилда ишга туширади. Стадион ёнида қолган майдонда тадбиркор ёпиқ спорт мажмуаси қуришни режалаштиради ва шу мақсадда қўшимча ер майдони ажратилишини сўраб, туман ҳокимлигига мурожаат қилади.

    Аммо сўралаётган ер 2018 йил 31 март куни туман ҳокимининг қарори билан савдо ва маиший хизмат кўрсатиш бинолари қуриш учун «Қорақир чорваси» фермер хўжалигига ажратиб берилади.

    Фото: ЎзА

    Фото: ЎзА

    Фото: ЎзА

    Фото: ЎзА

    «Биз икки йилдан буён ушбу ер майдонини бизга ёпиқ спорт мажмуаси қуриш учун ажратиб беришини сўраб ҳокимликка бир неча бор мурожаат қилдик. Ҳатто, жорий йил 8 январь куни туман ҳокимига ёзган аризамда ўзимизнинг мини-футбол майдонимиз ёнидан спорт зали билан бирга, маиший хизмат кўрсатиш биноси қуришга ҳам рози бўлиб, 4 сотих ер сўрадим. Аммо аризамга Нарпай туман архитектура ва қурилиш бўлими бошлиғи, бош архитектор И.Мардонов имзоси билан келган хатда ‘Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 7 октябрдаги 285-сонли қарори билан 2016 йил 1 январдан бошлаб юридик ва жисмоний шахсларга тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун аҳоли пунктларида доимий фойдаланишга ер майдони 1 гектаргача ва 1 гектар бўлган ер участкалари фақат танлов асосида берилади. Ушбу қарорнинг 1-иловаси билан тасдиқланган Низомнинг 35-бандига асосан танловда қатнашиш учун ‘Кўчмас мулк савдо хизмати’ МЧЖнинг ҳудудий филиалига ер участкаси олиш учун мурожаат қилишингизни маълум қиламиз’, деб жавоб берилди. Лекин биз сўраётган ер учун ҳеч қандай танлов ўтказилмади-ку?! Танловсиз бериладиган ер экан-ку! Нега бизга нотўғри маълумот беришди», – дейди Шоира Суярова.

    Нарпай тумани ҳокимлиги қурилиш бўйича бош мутахассиси Н.Пўлатов эса Шоира Суярованинг бу саволига жавобан «аризачига бу ҳақда тушунтирганмиз», дейиш билан чекланди.

    «16 май куни бир гуруҳ фаоллар билан Ноғорахона маҳалласига бориб, Жамшид Суяров ва Шоира Суярова ҳамда ‘Қорақир чорваси’ фермер хўжалиги раҳбари Қ.Боймуродов билан учрашдик. Ушбу ер майдони учун қарор қабул қилингани, энди тортишиш, аризабозликдан фойда йўқлигини тушунтирдик. Ҳудудда маиший хизмат комплекси қурилса, маҳалла аҳлига хизмат қилиши, бир неча киши иш билан таъминланишини айтдик», – дейди Нарпай тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари Ш.Раҳмонов.

    «Ноғорахона» маҳалла фуқаролар йиғини раиси А.Абдуллаевнинг айтишича, маҳалла аҳли ҳудудда ёпиқ спорт зали бўлишини истайди. Бироқ аҳолининг кўпчилиги маиший хизмат мажмуаси қурилиши тарафдори экан. Чунки, фермер хўжалиги маиший хизмат мажмуасининг иккинчи қаватида тикувчилик цехи очиб, 20 кишини иш билан таъминлашни режалаштирган. Айниқса, бу ерда ўтган йил қурилган ҳар бири 16 хонадондан иборат иккита кўп қаватли уйда яшовчиларнинг кўпчилиги ишсиз, эҳтиёжманд оилалар ҳисобланади.

    Шоира Суярова эса маҳаллада спорт мажмуаси қуришни сўраб ёзилган аризага ҳудудда яшовчи 50 га яқин киши имзо қўйганини айтиб, ер учун қарор қабул қилишда маҳалла аҳлининг фикри инобатга олинмаганини баён этди.

    «Аслида, маҳалланинг ўзида, туман доирасида ҳал бўладиган масаланинг бу қадар чигаллашиб кетиши, турли идораларга мурожаатлар кўпайиши бизнинг назаримизда икки томоннинг ҳам бир-бирини тушунмагани, муаммо ҳокимлик, тадбиркорлар ва маҳалла аҳли иштирокида очиқ-ойдин муҳокама этиб ҳал этилмагани билан боғлиқ.

    Негаки, Жамшид Суяров ва Шоира Суярова сунъий қопламали футбол майдони ёнида ўз тасарруфидаги ер майдонида кичикроқ бўлса-да, ёпиқ спорт мажмуаси – спорт зали қуриши мумкин. Тадбиркор ҳозир ҳам бу ишни бажаришга тайёр. Лекин уларнинг айтишича, шу пайтгача бу ҳақда на ҳокимлик ва на бошқа мутасадди идора тушунтирган.

    Ҳокимлик вакиллари, фаоллар туман ҳокимлиги захирасидаги ер майдони учун қарор чиқишидан олдин тадбиркорларни муросага чақириши, маҳалла аҳли билан учрашиб, уларнинг фикрини эшитиши мумкин эди-ку!? Балки шунда Ноғорахонадан бунақа гап-сўзлар чиқмасмиди», — дейилади хабарда.

    07.06.2018, 11:35   Изоҳ (0)   25450
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистон мобил интернет тезлиги бўйича рейтингда юқорилади

    07.06.2018, 11:13

    Ўзбекистонда жорий йил 1 июлгача Инновацион ривожланиш стратегияси ишлаб чиқилади

    07.06.2018, 11:09

    Тошкент метросининг фото ва видео олишга рухсат берилганидан кейинги суратлари: «Чилонзор» йўли («Дарё» фоторепортажи)

    07.06.2018, 11:04

    Алишер Навоий асари Россия императори ва Эрон шоҳи ўртасидаги урушнинг олдини олган

    07.06.2018, 10:29

    Ўзбекистон ОТМлари ногиронлиги бўлган шахсларни қўшимча квота бўйича қабул қилади

    07.06.2018, 10:21

    Ўзбекистонда илк кобейжинг пластик карталари 1 июлдан чиқарилади

    07.06.2018, 10:13
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 

     

    Тавсия этамиз

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12

    Тошкентда кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

    18 июл, 08:47

    Ўртоқлик учрашуви. “Башакшеҳир” Германия клубидан устун келди. Шомуродовдан ассист (видео)

    17 июл, 23:16

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Исроил Ғазо марказидаги тинч аҳолини эвакуация қилишни бошлади (видео)

    Дунё | 20 июл, 19:25

    Гонгконгга Вифа тўфони ёпирилди (видео)

    Дунё | 20 июл, 19:05

    Европа Иттифоқи давлатларига кириш нархи 3 баравар ошиши мумкин

    Дунё | 20 июл, 18:30

    Абдуқодир Ҳусанов Англия Премьер Лигасининг энг тезкор футболчиларидан бирига айланди

    Спорт | 20 июл, 17:53

    Индонезияда 280 киши бўлган кемада ёнғин: одамлар денгизга сакрамоқда (видео)

    Дунё | 20 июл, 17:52

    АҚШда учаётган самолёт двигатели ёниб кетди (видео)

    Дунё | 20 июл, 17:30

    АҚШ Ғарбий Соҳилдаги фаластинликлар черковига ҳужумни террорчилик ҳаракати деб атади

    Дунё | 20 июл, 17:10

    Сурия ҳукумати Сувайда шаҳрида тартиб ўрнатилганини, бадавий қабилалар ортга чекинганини маълум қилди

    Дунё | 20 июл, 16:50

    Ўзбекистонда гепатитни аниқлаш мақсадида скринингдан ўтказилганлар сони маълум қилинди

    Ўзбекистон | 20 июл, 16:20
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.