6 июнь куни Адлия вазирлиги мутахассислари кун давомида онлайн тарзда ёки электрон почта орқали аҳолининг нотариат соҳасидаги саволларига жавоб беради. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг «Ҳуқуқий ахборот» канали маълум қилди.
Нотариат соҳасидаги саволларни 5 июнь куни соат 18:00 дан @notariusgasavolbot орқали йўллаш мумкин бўлади.
6 июнь соат 15:00 да эса Адлия вазири ўринбосари Акбар Тошқулов «Адлия билан мулоқот/Диалог с юстицией» саҳифаси орқали онлайн-мулоқотга чиқиб, фойдаланувчиларнинг умумлаштирилган ва таснифланган саволларига жавоб беради.
Саволлар 80 та сўздан ошмаслиги, нотариат соҳасига оид (битимларни расмийлаштириш, давлат божлари ва х.к) бўлиши лозим.
Ушбу талабларга жавоб бермайдиган саволлар кўриб чиқилмайди.
Изоҳ (0)